Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  7 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  5 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  71 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Муҳиддин Абдувалиев : «Қўқон халқи футболни жуда яхши кўришади» News

Муҳиддин Абдувалиев : «Қўқон халқи футболни жуда яхши кўришади»

Ўтган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари ўзларининг чиройли натижалари билан мухлисларни хурсанд қилишди.

Янги мавсумга жамоа ўринбосарлар таркибини маҳаллий мутахасис Муҳиддин Абдувалиев тайёрлайдиган бўлди. Биз янги мураббийни суҳбатга тортдик.

– Муҳиддин ака сиз яна “Қўқон-1912” жамоасига қайтдингиз , бу чорловни кутганмидингиз ?

– Албатта кутгандим, чунки мен бу жамоада ўйнаганман, ишлаганман. Қисқа қилиб айтганда жамоа мен учун ўз оиламдек қадрдон. Ўртада бир йил жамоада ишламаган бўлсам ҳам жамоани ҳар бир ўйинларини кузатиб бордим ва мухлислик қилдим. Қолаверса футбол ҳаётимни бир қисмига айланган, тўғриси бошқа иш билан шуғуллана олмасам керак.

– Ўтган мавсумда Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги ўринбосарлар таркиби ёшлар биринчилигида 7-ўринни қўлга киритиб , мухлисларга қувонч улашишди. Сизнинг олдингизга раҳбарият қандай вазифа қўйишди?

– Ҳа ўтган мавсумда жамоа ўринбосарлари дастлабки мавсум иштирок этишларига қарамай, жуда яхши натижаларга эришишди. Раҳбарларимиз менга қайсидир ўринни олиш керак деган вазифа қўйганлари йўқ. Вазифа асосий таркибга муносиб ёш футболчиларни тарбиялаш. Лекин мен ўзимга ўтган йилгидан кам натижа кўрсатмасликни вазифа қилиб белгилаб қўйганман. Қўқонимиз ҳалқи жудаям футболни яхши кўришади. Ўринбосарлар иштирокидаги ўйинларга ҳам кўплаб мухлислар келишади, шунинг учун уларни хурсанд ҳолда қайтишлари учун астойдил ишлаймиз.

-Тайёргарлик режалари билан ўртоқлашсангиз.

Янги йилдаги дастлабки йиғинни бугундан (11 январь куни) бошлаймиз. 30 январда бошланадиган “Фарғона вилоят ҳокими кубоги” мусобақасида асосий таркиб билан бирга иштирок этамиз. Шу мусобақа бизга янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

– Жамоани ўзаги бор. Янги футболчиларни кўрикдан ўтказяпсиз. Сизга ёққан маҳаллий ёшлар борми ?

– Биз декабрь ойида бўлиб ўтган дастлабки йиғинимиз давомида 70 нафардан ошиқ Қўқон шаҳри ва атроф туманларидан келган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказдик.  Машғулотлар ва ўзаро ўйинлар давомида ўзини кўрсатган 10-15 нафар  ёшларни бу йилги дастлабки йиғинимизга таклиф қилганмиз. Бу футболчиларни яна кўрамиз.  Машғулотлар давомидаги ҳаракатларига қараб 5-6 нафарини жамоада олиб қоламиз.

– Муҳиддин ака суҳбатингиз учун рахмат, сизга бошлаган ишингизда омад ёр бўлишини тилаймиз!

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика