Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

Муҳаммад Коне: "Анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратдик" News

Муҳаммад Коне: "Анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратдик"

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” клуби Олий лига-2017 доирасидаги илк учрашувини ўтказди.

“Темирйўлчилар” илк турда Муборакнинг “Машъал” жамоасини сафарда мағлуб этиб, янги мавсумни муваффақиятли тарзда бошлашди.

Янги мавсум олдидан “Локо” сафига келиб қўшилган ивуарлик ҳимоячи Муҳаммад Коне клуб матбуот хизматига “Машъал”га қарши баҳс ҳамда ОЧЛ доирасида ўтган “Ал Аҳли” билан ўйин тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Чемпионлар Лигаси доирасидаги илк уй учрашувимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Зеро илк турда кутилмаганда Саудия жамоасига имкониятни бой бериб қўйдик. Натижада “Ал Аҳли”га қарши баҳсда ўз ишқибозларимизни ҳафа қила олмасдик. Шукр, ушбу вазифани уддалай олдик ва жамоамиз характер намойиш этган ҳолда Дубай клубини мағлуб этди.

Ушбу ўйиндаги ғалаба бизга Олий лига доирасида ўтган “Машъал”га қарши ўйинда ҳам куч берди, дея оламан. Зеро биз Муборакка амалдаги чемпион сифатида ташриф буюрдик ва анчагина яхши шаклланган жамоани мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқдик. “Машъал” анча тартибли ўйин намойиш этди. Бироқ биз ушбу учрашувда фақат ва фақат 3 очкони кўзлаган ҳолда майдонга чиққан эдик. Бинобарин мамлакат чемпиони ва кубоги соҳиби эканмиз, бошқа жамоаларни хурмат қилган ҳолда ўйнашимиз лозим. Қолаверса, ўз мухлисларимизни ҳар бир ўйинда хушнуд этишга урнишимиз керак бўлади. Улар бизни мавсумдаги илк уй учрашувимизда ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Умид қиламанки, мухлисларимиз кейинги  беллашувларда ҳам стадионга келиб жамоамизга шижоат бериб туришади, – дейди маҳоратли ҳимоячи.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика