Моуриньо: "Яқин икки ҳафта ичида жамоа ўйинини кучайтира олмайман"
30 aug 2015 21:10
News
Моуриньо: "Яқин икки ҳафта ичида жамоа ўйинини кучайтира олмайман"
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйинга тайёр бўлмаган футболчиларга керакли чораларни кўриши ҳақида огоҳлантириб ўтди.
"Агар футболчи ўз ўйинини намойиш эта олмаётган бўлса, иккита вариант бўлади. Агар мен унга ишонсам кутаман, кутаман ва яна кутаман. Лекин, қачондир "ниманидир ўзгартириш вақти" келиб қолиши мумкин. Шундан сўнг иккинчи вариантни қўллайман.
Терма жамоа ўйинлари боис кейинги ўйинимиз 15 кундан сўнг бўлиб ўтади. Билмайман, бу вақт ичида нималар бўлади. Деярли барча ўз терма жамоасига кетади. Мен эса 4 нафар футболчи билан қоламан. Шу сабабли, яқин икки ҳафта ичида жамоа ўйинини кучайтириш йўлида ҳеч нарса қила олмайман", - дейди мураббий.
Link :
Source : chelseanews.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments