Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  92 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Моуриньо учрашув вақтида нега Рохони банан билан сийлади? News

Моуриньо учрашув вақтида нега Рохони банан билан сийлади?

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ростов" ўртасидаги Европа лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида (1:0) мезбонлар устози Жозе Моуриньо ҳимоячи Маркос Рохога банан узатди.
Учрашувдан сўнг Жозе Моуриньо, Рохо илтимоси билан "Юнайтед"нинг 12-футболчиси майдонга тушишга мажбур бўлди - аргентиналик банан сўради. "Агар сиз ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам чарчаган бўлсангиз, организмингиз нима талаб қилаётганини билишингиз лозим. Футболчи банан сўради ва бу кулгили эмас. Бу ўйинчига нисбатан ҳурмат" - дейди баҳсдан кейин Моуриньо.

Бу вазиятни илмий тарафдан муҳокама қилишга уриниб кўрамиз. Одатда футболчилар ўйиндан бир неча соат олдин овқатланишади, кейин эса - баҳсдан ярим соат ўтиб, биринчи навбатда оқсилли ёки углеводлар билан бойитилган егуликни тановул қилишади. Таркибида углевод ва витаминлар кўп бўлган банан футболчига учрашувдан олдин энергия беради, ундан кейин эса кучни тез тиклашга керак бўлади. У қондаги шакар миқдорини тиклайди. Тахминимизча, чарчаган Маркос Рохо мушакларига энергия керак бўлган ва бу ерда Моуриньонинг вариантлари кам эди - футболчини захирага олиш ёки унинг организмига керак бўлган мевани бериш. Ёки, масалан, углеводлар билан бойитилган энергетик батонча.

Футболда учрашув вақтида овқатланиш тўғри эмас. Аммо Рохо баҳс пайтида тановул қилган "Юнайтед"нинг биринчи футболчиси эмас: Масалан, сэр Алекс Фергюсон 2006 йилда қўшимча куч бўлиши учун Рио Фердинандни печенье билан сийлаган. Шунга ўхшаш ҳар бир ҳикоя ғалати туйилиши мумкин, бироқ бошқа спорт турларига эътибор берсак, ўйин вақтида тановул қилиш зарардан кўра кўпроқ фойда бериши мумкин.
Собиқ теннисчи, Энди Роддик ва Энди Маррей устози Брэд Гилберт ўзининг китобида шундай ёзган: Энергетик маҳсулотлар ҳар бир учрашув олдидан теннисчининг сумкасида бўлиши шарт. Одатда банан ёки батончик, бу бўлмаса йогурт ва сутли коктейл ҳам яхши фойда беради. Буларнинг ҳисобига организм спортчининг мушаклари ишлашига ёрдам берадиган гликоген, оғир углеводни қабул қилади ва энергия қўшилади. Кўплаб теннисчилар баҳслар давомида банан тановул қилишади (улар орасида ҳамюртимиз Денис Истомин ҳам бор), аммо бу ерда яна бир жиҳатга эътибор қилиш лозим, бананни шошилмасдан, секин ейиш керак. Акс ҳолда 2006 йил Рафаэль Надаль билан содир бўлган воқеа такрорланиши мумкин. Ўшанда банан унинг томоғига тиқилиб қолган эди.

Энергияни тиклашнинг бошқа йўллари ҳам мавжуд. 1980 йилларда учта "Катта шлем" турнирларида ғолиб бўлган чехиялик Иван Лендл сетлар орасидаги танаффусда алюмин фольгага ўралган товуқ оёқларини тановул қилиб, кучини тиклаган. Товуқ гўшти энг фойдали ҳисобланади ва у организмга захира оқсилларини беради, бироқ уни ҳазм қилиш учун 5 соатдан 20 соатгача вақт кетиши мумкин. Тановул қилишда спорт тури ҳам муҳим - Маркос Рохо майдонда товуқ оёғи билан югуриб юриши ғалати кўринган бўларди.
Банан ва Маркос Рохо воқеаси футболда яна такрорланиши қийин - ёшлар жамоаларида (кўпроқ Ўзбекистон ва Россияда) мураббийлар йигитларга баҳс вақтида хатто сув ичишга ҳам руҳсат беришмайди, бироқ организм ҳар 15 дақиқада сувга муҳтож бўлади. Банан ҳақиди жиддий гаплардан кўра, ҳазиллар кўпроқ бўлиши аниқ, Жозе Моуриньо эса бу ишни бошқа қилмаса керак. Лекин бу ҳикоядан бошқа нарсани билиш олиш лозим - Моуриньо банан туфайли Рохони Янгга алмаштирмади, аргентиналикка қўшимча куч берди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларни сўнгги кучи қолгунча майдонда курашгани қолдира олишини исботлади.
Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика