Latest news

19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  5 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  13 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир" News

Моуриньо Дания — Финляндия ўйини ҳақида: "Содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир"

Португалиялик мутахассис даниялик футболчи билан илгари "Тоттенхем"да бирга ишлаган.

"Рома"нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Евро-2020'нинг Дания — Финляндия ўйинида (0:1) ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан юзага келган вазият ҳақида гапирди.

"Кеча нима бўлганлиги ҳақида ўйлашни тўхтата олмаяпман. Аммо содир бўлган нарса хафа бўлиш эмас, хурсанд бўлиш учун сабабдир. Футбол шу йўналишда ривожланаётганидан хурсанд бўлишимиз керакки, ўйинларни ташкил этиш, шифокорларнинг малакаси, хавфсизлик протоколлари, шунингдек, ўша пайтда барчасини кузатиб турган Худо Кристианга биз ва оиласи билан қолишга имкон берди. 

Содир бўлган воқеа футболдан кўра муҳимроқ, аммо шу жараён футболдаги барча яхши томонларни намойиш эта олди: Севги, бирдамлик, оилавий руҳ. Оила деганда, нафақат Эриксенлар оиласи, балки бутун футбол оиласини назарда тутяпман.

Кеча ибодат қилдим, йиғладим, дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳам шундай қилишди. Бундай одамлар кўп бўлганига ишонаман, чунки футбол инсонларни бирлаштиради.

Кеча футбол фожиали вазиятда бўлса ҳам одамларни бирлаштирди ва якунда биз Кристиан омон қолганидан ич-ичимиздан хурсандмиз.

Албатта, мен у билан гаплашолмадим, лекин Хейбьерг билан гаплашдим. Унинг кайфияти яхши эди. Унинг саломатлиги ҳақидаги янгиликлар яхши, шунинг учун бизда нишонлаш учун сабаб бор", — дейди Моуриньо.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика