Latest news

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  2 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  3 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  3 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  20 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  44 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Мўмин Мелиев: "Янги йилдан сўнг қайси жамоага ўтганим аниқ бўлади" News

Мўмин Мелиев: "Янги йилдан сўнг қайси жамоага ўтганим аниқ бўлади"

"Машъал" жамоасини мавсум якунлангандан сўнг бир қатор футболчилар тарк этиб кучли жамоалар сафига бориб қўшилмоқда.

 Шунингдек жамоанинг аксарият футболчиларига ҳам таклифлар келиб тушаётгани ҳақидаги хабарлар қулоғимизга чалинаётгани рост. Муборакликларнинг маҳоратли футболчиси Мўмин Мелиев ҳам кейинги мавсумни бошқа жамоада бошлаш арафасида. Бу борада унинг ўзи қандай фикрда?

"2019 йил Про лигада биринчи ўринни эгаллаб жамоамиз билан элитага қайтдик. Гарчи икки йил қуйи лигада иштирок этган бўлсакда Суперлигага мослашиш қийин кечмади. Барча учрашувлар қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтди. 

Имкониятларимни тўлиқ кўрсата олдим дея олмайман. Кейинги мавсумда ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. 

Жамоамиздаги пасайишни яқинларим ҳам айтишди. Карантиндан сўнг бундай ҳолат кўпчиликда кузатилди. Машғулотларда кутилмаганда жароҳат орттириб олдим ва бир ойга яқин тикланиш жараёнини олиб бордим. Менимча шу омиллар ҳам сабаб бўлди. 

Қайси жамоага ўтганим янги йилдан сўнг расман аниқ бўлади. "Насаф"дан таклиф? Бу жамоа кучли мураббийга эга. Жамоада яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Клуб мухлислари фахрланса арзийди. Уларни кумуш медаллари билан табриклайман. Айтганимдек янги йилдан кейин барчасига аниқлик киритамиз.

"Машъал" жамоасининг жонкуяр мухлисларини келаётган байрам билан табриклайман. Оилаларидан файз ва барака аримасин",- дейди Мўмин Мелиев.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика