Latest news

09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   2 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  5 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  2 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  4 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17

Миша, чучвара "отмен", энди макарон еймиз! News

Миша, чучвара "отмен", энди макарон еймиз!

17 январь куни ОЧЛ ва ОФК Кубоги мезбонлигига оид мақола ёзгандим.

Бу йил ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи марказлашган тартибда бўлиб ўтишини инобатга олсак, "Пахтакор" ўз гуруҳи ўйинларини Тошкентда, "Насаф" агар плей-оффда ўтса, гуруҳ баҳсларини Қаршида қабул қилса зўр бўларди деган тахминда эдим. 

Лекин бу тахминлар хомхаёл бўлиб чиқди. Чунки ОФК бошқача қарор қабул қилди. Гап шундаки, ОФК Ғарб минтақасининг 5та гуруҳ ўйинларини бир мамлакатда ўтказишни лозим топди. Фарқи йўқ, Марказий Осиё давлатими ёки араб мамлакатими, ОФК томонидан белгиланган шартларни бажарса бўлгани - мезбонликни қабул қилади. 

Ғарб минтақасининг 5та гуруҳидаги барча учрашувлар бир давлатда бўлиб ўтиши керак. Бунинг учун камида бешта яхши стадион керак бўлади. Шунингдек, машғулот учун камида 10та майдон лозим. Бундан кўриниб турибдики, агар Ўзбекистон мезбонликни хоҳласа, фақат битта ёки иккита гуруҳга эмас, балки умумий бешта гуруҳ учун ариза бериши керак бўлади. 

Лекин ростини айтганда, бизда бунинг имконияти йўқ. Биринчидан, бу пайт Суперлига ўйинлари кетаётган бўлади. Деярли барча яхши стадионлар банд бўлади. ОЧЛ гуруҳ ўйинлари 7-27 апрель оралиғида бўлиб ўтишини инобатга олсак, камида 5та яхши стадион ва камида 10та яхши машғулот майдони топа олмаймиз. 

Шундай экан, катта эҳтимол билан мезбонлик учун ариза топширмаймиз, топширган тақдирда ҳам ОФК мезбонликни бермайди. Узун қулоқ гапларга қараганда, ОФК мезбонликни Саудия Арабистонига бериш вариантини кўриб чиқяпти экан. 

Лекин биз ОФК Кубоги гуруҳ босқичини қабул қилишимиз мумкин. Ва бунинг учун битта стадион ва иккита машғулот майдони етарли. Бу дегани "Насаф" плей-оффдан ўтса "Сўғдиёна", плей-оффдан ўта олмаса унда "Насаф"нинг ўзи гуруҳ учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлади. 

Хуллас, кўнгил чучварани тусаб қолганди, энди ноилож макарон еймиз. 





Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика