Latest news

20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:46Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" (матнли трансляция)  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  9 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  23 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  12 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  6 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4 15:07Суперлига. 12-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Қизилқум" ва "Шўртан"да йўқотишлар бор  0 14:44Расман: Акмал Шораҳмедов – "Андижон"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  11

Миржалол Қосимов: "Байрамга ғалабалар билан ўз хиссамизни қўшмоқчимиз" News

Миржалол Қосимов: "Байрамга ғалабалар билан ўз хиссамизни қўшмоқчимиз"

Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг шонли тарихидаги буюк ва ўчмас сана - Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонламоқда.
Кеча асосий тантана ўтказилган бўлса, бугун шаҳар ва қишлоқларимизда байрам шукуҳи давом эттирилади. Биз эса, кун давомида таниқли футболчиларимиз, мураббийларнинг байрам табрикларини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Байрам муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Миржалол Қосимов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи:
- Менга берилган имкониятдан фойдаланиб, ҳамюртларимизни, футбол ишқибозларини энг улуғ ва азиз байрам  Мустақиллигимизнинг 23 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Истиқлол бизга жуда кўп неъматларни берди. Бунга шукрона келтиришимиз керак.

Биринчи навбатда ўзлигимизни англадик. Очиғи, бугунги ёшларга ҳавас қиламан. Спорт, хусусан футбол соҳасида оладиган бўлсак, ёшлар учун барча шароитлар яратилган. Бунинг қадрига етиш керак.

Умид қиламанки, 4 ва 8 сентябрь кунлари ўтказиладиган ўйинларда ажойиб ғалабамиз билан бу байрамга ўз хиссамизни қўшамиз. Иордания ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши ўтказиладиган учрашувларда мухлислар учун ажойиб футбол оқшомини туҳфа этамиз. Ҳозирда бор эътиборни шу икки ўйинга қаратганмиз. Шу учрашувлар орқали Осиё ўйинларига тайёргарликнинг асосий ва ҳал қилувчи қисмини якунлаймиз. 2 сентябрь куни йиғинга таклиф этилган барча легионерлар терма жамоа ихтиёрига етиб келади. Ҳозирча ўзимизнинг маҳаллий футболчилар билан машғулот ўтказиб турамиз.  

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика