Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  39 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  16 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Миржалол Қосимов: "Йўқотишлар баҳона эмас, бу мен учун синов" News

Миржалол Қосимов: "Йўқотишлар баҳона эмас, бу мен учун синов"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" – АГМК учрашувидан сўнг Миржалол Қосимов фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

Мағлуб бўлишга ҳақли эмасдик, лекин бу футбол. Бугун стадионга ташриф буюрган ҳамда телевизор орқали учрашувни кузатган мухлисларга ўйин маъқул бўлди, сабаби чиройли футбол гувоҳи бўлдик. Жанговарлик, шиддатлилик ҳамда тезкорлик жиҳатдан икки жамоа ҳам кўнгилдагидек ўйин намойиш этди. "Локомотив" бу борада омадлироқ чиқди, уларни табриклайман. Машаққатлар билан гол уриб, тезкор гол ўтказиб юбордик. Футболда ўзига яраша қонун-қоидалар бор. Иккинчи бўлимда ҳам яхши имкониятларга эга бўлгандик, улардан унумли фойдаланишимиз лозим эди. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл бор. Хатолар устида кўпроқ ишлашимиз керак. Жароҳатланган ҳамда дискваливикацияга учраган футболчиларимиз бизга ёрдам бера олмаётгани сабабли учрашув сўнггида ўйинимизни кучайтира олмадик. Йигитларимизнинг ёғингарчилик бўлган ҳавода толиққани кўриниб қолди. Шу жиҳат орқали ҳам кўпгина ўйинларимиз тақдири ҳал бўлган. Йўқотишлар ҳам мен учун синов, бу ҳам ўз ўстимизда кўпроқ ишлашга туртки беради. 

— Бугун захирада ўйинчилар етишмаслиги туфайли 78-дақиқага борибгина ўзгариш қилдингиз. Унда ҳам ҳимоячи Аҳмадалиев ярим ҳимоячи позициясида ҳаракат қилди. 

— Шифокорларимиз жароҳатланган футболчиларни эртароқ тузатишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг тузалиши ўйинга тайёрлигини билдирмайди. Улар жисмоний жиҳатдан ҳам шай бўлиши лозим. Йўқотишлар ҳам бизга панд бериб қўйди. Бу баҳона эмас, балки тажриба орттириш учун синов. Бугун йигитлар чиройли, комбинацион ўйин кўрсатишди. 

— Ўйинда 20-25 дақиқа давомида шундай таассурот пайдо бўлдики, Алишер Жалилов тўпсиз жуда кўп югурди. У пас бериш бобида жуда маҳоратли саналади. Нима сабабдан Жалилов сингари узатмаларни қойилмақом ижро этадиган футболчилар тўп билан кўп муомала қилмаяпти? 

— Унинг жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб этилади. Ҳозирги футболда кўп ҳаракат қилиш зарур. Aақатгина техникага асосланиб, ўйин тақдирини ҳал қиладиган замонлар ўтиб кетди. Алишерда яхши имкониятлар юзага келди, у яхши очилишлар қилди. Майдонга чиққан ҳар бир футболчи тўғри ҳаракат қилиши керак. 

— Зафар Полвонов ўйин охирларида майдонга тушди. Унинг устун жиҳати — бош билан яхши ўйнайди. Бироқ АГМК футболчилари қанотдан узатмалар амалга оширишда қийинчиликларга дуч келди. Бу футболчилардаги чарчоқ аломати билан боғлиқми?

— Бу саволга ўзингиз жавоб бериб қўйдингиз. Савол учун ҳам, жавоб учун ҳам раҳмат. 

— 22-дақиқада "Локомотив" ҳимоячиси пас беришда тўпни Алишер Жалиловга "совға қилди". Жалилов тўп билан 4 қадам юрди, аммо икки қанот ярим ҳимоячилари ва ҳужумчи унга пас ошириш учун вариант бермади. Тезкор қарши ҳужумга кетиш мумкин бўлган жойда Жалилов тўпни орқага қайтарди.

— Бу саволга жавобни ўйинни қайта кўргач, айта олишим мумкин. Бу вазиятда у тўпни қабул қилишидан аввал ўйлаш керак эди, бу ўйин шахмат эмас, ҳимоячилар тезда бўшлиқларни тўлдиришади. Қачон ғалаба қилинади? 11 га 11 ўйналганда, фикрлаш доираси, тезлик, тўпни назорат қилишда моҳирлик орқали. 




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика