Latest news

03:50Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" учрашувида 8 та гол урилди  98 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Миржалол Қосимов: "Қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйишса алам қиларкан" News

Миржалол Қосимов: "Қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйишса алам қиларкан"

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ва ўйинда энг яхши бўлган Мурод Зуҳуров иштирок этишди.

- Нима бўлганда ҳам "Бунёдкор" охиригача курашади. Наманганда гарчи мағлубиятга лойиқ бўлмасакда ютқаздик. Бугун ҳам ўзига хос дерби бўлди. Очиқ ўйин ва чиройли комбинацияларга бой беллашув гувоҳига айландик. Голга тортадиган вазиятлар ҳам кўп бўлди. Стадионга келган мухлисларга раҳмат. Албатта ўз футболчиларимга ҳам ташаккур. Натижа? Шунча қилинган меҳнатларга "нуқта" қўйиб қўйишса алам қиларкан.

Ҳеч қандай пенальти йўқ эди. Буни хатто мен ўтирган жойимдан кўрдим. Ҳамма инсоф берсин!

- Гол урилгач жамоа ўйинни бироз бўшаштириб қўйди...
- Қўшиламан, шу хато бўлди. Футболда доимо охиригача курашиш керак. Бир зум ҳам диққатни йўқотмаслик лозим. Футболчилар руҳан таблодаги ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳам ўйнашни бошлашди. Мен ҳар доим такрорлаганимдек, бу каби ўйинлар, мағлубиятлар бизни янада кучли қилади.


Мурод Зуҳуров: Бугунги баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Мухлисларга раҳмат. "Бунёдкор" ғалаба қозониш учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Аммо ҳамма нарса бизнинг ҳаракатга боғлиқ эмаскан.

- Буёғига ҳар бир Суперлига ўйинларидан олдин алоҳида пенальти қайтариш борасида янада кўпроқ ишлаш керакмикан? Чунки "Бунёдкор" дарвозаси томон пенальти белгилаш одатга айланмоқда...
- Шуғулланиш керак, ҳаракат қилиш керак. Балки ростанам пенальти бўйича ҳам алоҳида шуғулланиш керакдир. Иккинчи пенальти йўқ эди. Анвар Ғофуров коптокни тепиб юборди. Биз ҳеч нарса дея олмаймиз. Ҳозир гапириб ҳам бўлмайди. Буни энди ПФЛ ҳал қилади.

Rating: +120   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика