Latest news

08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  0 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  1 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак" News

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак"

“Қизилқум” клубидаги фаолияти билан танилган ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов яна легионерга айланди.

Футболчи Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Нерока” клуби билан шартнома имзолади. Янги жамоага тез мослашиб кетган кўринади, чемпионатда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Хўш, Қосимов янги жамоага қай тариқа бориб қўшилди, қуйида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Миржалол, янги жамоага бориб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси жуда оддий. Бу ерда дўстим Сардор Жаҳонов ўйнамоқда. Айнан унинг жамоага таклиф қилди. Қолаверса, агент ҳам клуб ўзаро гаплашиб, ушбу трансферни амалга ошишига ёрдам берди. Шу тариқа, мен “Нерока” аъзосига айландим.

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Ҳозирча жамоа билан бир йиллик шартнома имзоладим. Яхши бўлса, келишув муддатини узайтиришим мумкин. 

- Янги жамоангиз сизни қай тариқа кутиб олди?

- Ҳаммаси жуда яхши. Клуб ва футболчилар ҳам мени яхши кайфиятда кутиб олди. Бир оиладек бўлиб кетдик. 

- Клубда шароитлар яхшими? “Нерока”нинг академияси борми?

- Ҳа, албатта. Клубда барча шароитлар яратилган. Ҳаммаси менга тўлақонли қониқтирмоқда. Шунингдек, жамоанинг академияси ҳам бор. Ҳар томонлама профессионал дейиш мумкин. 

- Чемпионат савиясига муносабатингиз қандай?

- Савия ҳақида гапирсам, Ҳиндистонда ҳам футболга катта эътибор қаратмоқда. Стадионларга мухлислар ташрифи яхши. Футболни жуда яхши кўришади. Асосийси, ўсиш бор.

- “Қизилқум”даги фаолиятингиздан кейин сизни бирорта Суперлига клубида учратганимиз йўқ. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Сабаби оддий. Ҳозирда ўзингизни таниш мураббийингиз бўлмаса, Ўзбекистонда футбол ўйнаш қийин. Менда ҳозирда бундай танишларим йўқ. Шу сабаб “Қизилқум”да бир муддат захирада қолиб кетдим.

- “Арал Самали”да эса қисқа муддат ўйнадингиз. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималарни айта оласиз?

- Тўғриси, у ердаги фаолиятимни яхши ёки ёмон дея олмайман. Лекин жамоанинг савияси паст эди. Шу сабабли клубни барвақт тарк этгандим.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика