Latest news

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  5 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  40 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  24 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  46 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

Миржалол Қосимов: “Ўн бир ҳимоячига қарши ўйнаш осон эмас” News

Миржалол Қосимов: “Ўн бир ҳимоячига қарши ўйнаш осон эмас”

Ўзбекистон кубогининг дастлабки ярим финали доирасидаги “Бунёдкор” - “Динамо” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ярим финалга кучсиз жамоа етиб келмайди. “Динамо”нинг ҳимоядан ўйнашини билган эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Кутганимдек, бугун самарқандлик футболчилар 5-4-1 схемаси асосида ўз ўйинларини ташкил этишди. Бизга бугун тезкор гол етишмади. Отабек Шукуров, Акром Комиловда дарвозани ишғол қилиш учун яхшигина вазиятлар юзага келганди. Афсуски, улар бу имкониятдан фойдалана олишмади. Захирадан майдонга тушган ўйинчиларимиз эса мен нимани талаб қилаётганимни тушуниб етишмади. Бундай мустаҳкам ҳимояни фақат марказдан уюштириладиган ҳужумлар билан ёриб ўтиб бўлмайди. Шуни йигитларга тушунтириб, қанотлардан ҳужум ташкил қилишни уқтиргандим.

- Бугун “Нефтчи” билан бўлиб ўтган ўйиндаги шиддатни кўрмадик. Бунинг сабаби нимада?

- “Нефтчи” билан нисбатан очиқ футбол кўргандик. Бугун “Динамо”нинг 11 нафар ҳимоячисига қарши ўйнаш осон кечмади. Бизнинг футболчиларга ақл етишмади. Бошқа томондан ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. “Динамо” ҳам ўз майдонида мағлубиятга учраб, Муборакда кечган жавоб учрашувида ғалаба қозониб кетди. Нима учун биз Самарқандда зафар қучмаслигимиз керак?


- “Динамо” кўрсатган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Футболчилар бугун ўз мураббийлари кўрсатмаларини тўлиқ бажаришди. Ҳимояда бехато ҳаракат қилишди.

- Миржамол Қосимовнинг бугунги ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Хатолари бор, буни ўзи ҳам билади. Унда барибир Миржалол Қосимовнинг ўғли деган тушунча миясида туради. Шу нарса унга ўйинда ҳалал бериб келяпти. Ўзига ҳам бу ҳақида кўп гапираман. Машғулотларда ҳам тинмай ишлаяпти. Ҳамма таътилга чиққанида у машғулотларни давом эттирди. Аста-секин ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика