Latest news

21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  0 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  14 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  95 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  26 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат" News

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятдан кейин ҳам қўллаб-қувватлаб, бизга далда бўлган ўзбекистонлик барча ишқибозларга катта раҳмат"

АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" (2:1) иштирокидаги ОЧЛ 3-тури доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоанинг тарихий ғалабаси ва мағлубиятдан кейин уларга далда бўлган ишқибозлар ҳақида гапирди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Фурсатдан фойдаланиб кеча туғилган кунини нишонлаган жамоамиз футболчиси Дилшод Жўраевни ва бугун таваллуд кунини нишонлайдиган ёрдамчи мураббий Хайрулла Каримовни жамоамиз номидан табриклайман. Уларга соғлик, оилавий бахт ва омад тилайман.  Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, икки жамоага ҳам ғалаба муҳим эди. Ютуқ иштиёқида майдонга тушгандик. Ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан футболчилар ўйинга тўғри ёндашишди ва яхши тайёрланиб, ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ғалабани тантана қилдик. Бу ҳам кичик тарих. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Ғалаба серияси очилганидан хурсандмиз. 

Рақиб "Шабаб Ал Аҳли" яхши, курашувчан ва шиддатли футбол намойиш этадиган жамоа. Ўйлашимча, бугунги ўйин яхши даражада ўтди. Иккинчи таймда жамоамиз ўйинни кучайтирди ва бу жиҳат беллашув якунига бориб ўз самарасини берди. Хурсандмиз. Лекин бу ғалабани эсдан чиқариб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўриш керак. Ҳали ҳаммаси олдинда. Фурсатдан фойдаланиб бизга ишонган ва ўтган учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан жамоамизни қўллаб-қувватлаб, далда бўлиб турган ўзбекистонлик барча футбол мухлисларига катта раҳмат айтамиз. Ва уларни ғалаба билан табриклаймиз. 

Камбэк? Мен нафақат ўйин сўнггида, балки учрашув аввалидан олдинга интилиш ва ғалаба учун курашишни кўрсатма бергандим. Ўйин сўнггига яқин ҳимояга ўтирмасдан ҳужумга кўпроқ интилиш кераклигини таъкидлагандим. Футболда 5 дақиқа ичида кўп нарса руй бериши ва воқеалар ривожи бутунлай ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Масалан, 1999 йилги ЕЧЛ финалини эслайлик. Ўшанда МЮ "Бавария" дарвозасига қўшиб берилган 3 дақиқа ичида 2та гол уриб, ғалабани илиб кетганди. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Шу боисдан ҳам қўшиб берилган дақиқаларни ҳимояда ўтказмасдан олдинга ўтишни таъкидладим. Камбэкларнинг сири йўқ. Кўп нарса хоҳиш ва иштиёққа боғлик. Футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди".

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика