Latest news

23:35Англия - Босния ва Герцеговина. Таркиблар билан танишинг  0 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  3 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  11 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  7 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  4 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  1 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  12 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  27 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2 18:41"Арсенал" яқин кунларда Райяни сотиб олади  0 18:18"Реал" Васкес билан янги шартнома имзолайди  0 17:49"Одамлар мени ҳамон жароҳатда деб ўйлашади" — Ансу Фати  6

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида" News

Миржалол Қосимов: "Фортес менинг уйимда далада ишламайди. Муаммо унинг ўзида"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган қолдирилган АГМК - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.





"Мағлуб бўлдик, "Қизилқум"ни табркилайман. Футбол шундай қизиқарли ўйин. Кимдир хато қилади, кимдир ўшандан фойдаланади. Бизда биринчи таймнинг ўзида имконият бўлганди, аммо Гадоев гол ура олмади. Агар ўша гол бўлганида вазият бошқача бўларди деб ўйлайман. Иккинчи таймда шошилдик, ҳисобда ортда қолаётганимиз боис оддий вазиятларда тўп йўқотдик. Акром Комиловнинг қизил карточкаси ҳам панд берди. Сўнгги дақиқаларда ҳеч бўлмаса дурангга эришишга уриндик. Бундан хулоса чиқарамиз, ҳамма ўйинда ютишнинг иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришини бошлаймиз", - дейди Миржалол Қосимов. 

- Акром Комилов ёки Элгужа Григалашвили биринчи таймнинг ўзида кўп эътироз билдиришди. Иккинчи таймда улардан бири қизил карточка олиши аниқдек эди...
- Тўғри ундан олдин ҳам иккита вазият бўлганди, ҳакамнинг қарорини тушунмадим. Битта вазиятда эса сариқ карточка кўрсатилди. Футбол иккита дарвозага ўйналади. Бошқа гапим йўқ.

- Бугунги мағлубиятда дарвозабоннинг қанчалик айби бор?
-
Ким хато қилмайди? Яратгандан бошқа ҳамма хато қилади. Лекин йигитлар иккинчи таймда тушиб охиригача курашишди. "Бунёдкор" билан ўйинда Жокич ҳам қизил карточка олганди ва иккинчи таймда ғалаба қозониб кетгандик. Ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунига қадар йигитлар ҳаракат қилишди. Шу нарса мени қониқтирди.

- Элвин Фортес бугун захирадан тушди. Бир муддат у ўринбосарлар сафида ҳам кўрдик. Қандайдир муаммо борми?
- Муаммо ўзида. Муаммо менда эмас, у менинг уйимда далада ишламайди. Футболчи учун биринчи навбатда жамоа бўлиши керак.

- Дарвозабонларнинг савияси жамоага мос келади деб ўйлайсизми?
- Биласиз бизда уч нафар бир хил дарвозабонимиз бор. Суперлигада ҳам, ОЧЛда ҳам барча посбонларимиз тушишди. Футбол шундай ўйин, хатолар бўлиб туради. Беайб парвардигор.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика