Latest news

18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  0 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  3 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   6 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  27 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   42 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  7 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71

Миржалол Қосимов: "Дастлабки дақиқаларданоқ қизил карточка олишимизни ҳисобга олмаган эканмиз" News

Миржалол Қосимов: "Дастлабки дақиқаларданоқ қизил карточка олишимизни ҳисобга олмаган эканмиз"

Coca-Cola Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- "Навбаҳор"ни 2-ўрин билан табриклаймиз. Жуда қизиқарли ва мухлисларбоп ўйин бўлди. Учрашув давомида кутилмаган вазиятларга ҳам дуч келдик. 9-дақиқадаёқ қизил карточка олишимизни ҳисобга олмаган эканмиз. Бу мен учун ҳам катта дарс бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ғалаба учун майдонга чиққандик. Ўша қизил карточка ўйиннинг боришини тубдан ўзгартириб юборди. Ҳар доим ҳам сен ҳоҳлаган нарса бўлмайди. Шунга қарамасдан йигитларга кийиниш хонасида миннатдорчилик билдирдим. Бошларингни баланд кўтаринглар, сизлар бугун мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдинглар. Бизда ҳеч қандай босим йўқ эди. Чунки 3-ўринга ҳам даъвогар эмасдик, шунингдек битта қуйи поғонага тушиб ҳам кетмасдик. Бугун олмалиқлик ва узоқ йўл босиб келиб бизни қўллаб-қувватлаган жамоамиз мухлислар учун майдонга чиққандик. Бу футбол, ҳар қандай вазият бўлиб туради. Навбатдаги мавсумга тайёргарлик кўрамиз. Осиё чемпионлар лигасини "Навбаҳор" каби Олмалиққа олиб боришга ҳаракат қиламиз. Жуда ҳам қизиқарли мавсум якунига етди.

- Биринчи голга муносабатингиз қандай? Ушбу голнинг таъсири жамоангизда сезилдими?

- Албатта, ҳозир айтиб ўтдим. Ҳамма нарсани инобатга олган эканмизу, дастлабки дақиқалардаги қизил карточка хаёлимизга келмаган экан. Ёки кейинги сафар 12 киши бўлиб майдонга тушамиз (кулади). Шунча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш, шундай катта майдонда осон эмас. Ҳоккейда ҳам борку, бир киши кам бўлиб 1-2 дақиқа ўйнаса, тинкасини қуритиб қўяди. "Тана бошқа - дард билмас" дейишади. Ҳа, албатта бу холат жамоамизга таъсир қилди.

- Бу йилги чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Чемпионат вақтида кўплаб гап-сўзлар бўлди. Мутахассис сифатида сизни фикрингиз қандай?

- Ўша Афанди ҳақидаги латифа эсимга тушиб кетди. Ҳар қандай холатда ҳам барчага бирдек ёқиб бўлмайди. Ҳар-хил гаплар бўлаверади. Чемпионат тўғрисини айтсам, ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ўтди. Юқори ўринлар учун ҳам, лигада қолиш учун қуйи ўринларда ҳам интрига юқори бўлди. Тилни суяги йўқ, гапирадиган одам гапираверади.

- Миржалол Қосимов бошқарган жамоалар ҳар доим юқори ўринлар учун курашади. Мутахассис сифатида "Навбаҳор"нинг чемпион бўлишига нима етишмайди деб ҳисоблайсиз? Навбатдаги савол, "Олимпик" кучли учликдаги клубларга ютқазмади. Бироқ АГМК бу жамоа дарвозасига 6 та тўп киритишни уддалади. Бунинг сири нимада?

- Бунинг сири йўқ. Бу футбол. Бошқа жамоани таҳлил қилолмайман. Четдан қараганда ҳаммаси осон. Битта кичкинагина эпизод ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. Шу сабабдан ҳам миллионлар ўйини дейилади. Олдиндан натижани айтиб бўлмайди. Ҳар-хил вазият бўлиши мумкин.

- "Навбаҳор"нинг бутун мавсум давомида кўрсатган ўйинларига фикрингиз қандай?

- Яхши жамоа, таркибида малакали футболчилар бор. Бекорга улар кубок финалида ўйнашгани йўқ. Мана шунча жамоа ичида 2-ўринни қўлга киритди. Бир тур олдин "Насаф"ни 3-ўринни олади деб ким айта оларди? Бу футбол, шу сабабдан ҳам миллионлар ўйини дейишади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика