Latest news

23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  6 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  8

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"нинг умри узоқ бўлишини ният қиламан" News

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"нинг умри узоқ бўлишини ният қиламан"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Энг муҳими, керакли натижага эришдик ва кейинги босқичга йўл олдик. Айни пайтда осон ўйинларни ўзи йўқ. Бугун рамазон ойи бўлишига қарамасдан стадионга ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки рузадорларга футбол келиш осон эмас. Агарда бугун озгина бўлсада уларни кайфиятини кўтара олган бўлсак, унда мен бахтиёрман.


- Трансфер ойнаси очилгач жамоанинг бир қатор футболчилари кетиб қолиш эҳтимоли мавжуд...
- Бу нормал ҳолат. Авваллари таъкидлаганимдек, агарда яхши таклиф тушадиган бўлса, унда бир футболчини сотиб юбориш эвазига жамоани сақлаб қоламиз. Трансфер - футболнинг бир бўлаги. Бутун дунёда бўладиган одатий жараён. Футболда трансферлар, қайсидир футболчини кетиб қолиши аввал ҳам бўлган ва бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Буни тўғри қабул қилиш лозим.

- Узун қулоқ гапларга қараганда, келаси йили "Бунёдкор" жамоаси фаолият юритиши сўроқ остида экан...
- Тўғрисини айтадиган бўлсам, эртага нима бўлишини Худо билади. Яхши ният қилиб қоламиз. Шундай жамоа, ажойиб мажмуа, неча юзлаб инсонларнинг меҳнати синаётган ушбу коллектив, ёш болакайлар таҳсил олаётган академия. Чин дилдан "Бунёдкор" клубининг умри узоқ бўлишини ният қилиб қоламан.


"Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида "Сўғдиёна" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга йўл олди.

Rating: +57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика