Latest news

07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  4 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  10 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  2 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  50 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  531

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз" News

Миржалол Қосимов: "Бундай номларни катта пул бериб ҳам олиб кела олмайсиз"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" баҳсидан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва футболчи Миржамол Қосимов иштирок этишди.

- Эртага Олмалиқ учун тарихий кун. Нуфузли жамоа Олмалиққа ташриф буюрмоқда. Бизда ҳеч қандай босим йўқ, бунга сабаб кейинги босқичга чиқиш имкониятларимиз йўқ. Биз ҳар доим Олмалиққа чемпионлар лигасини олиб келамиз деб ният қилар эдик. Мана шу кунлар келди, тўғри гуруҳдан чиқа олмадик, аммо Осиёнинг топ жамоаларини Олмалиққа олиб келдик ва эртага уларга қарши майдонга чиқамиз. Гуруҳ босқичидаги ўйинларимиз бизга катта тажриба бўлди.

Миржамол Қосимов: - Эртага катта ўйинда иштирок этамиз. Қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. Эртага мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатидан фориғ бўлмаган ва эртага жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар борми?

- Жароҳатлар бор. Рубен ва Гадоев эртага бизга ёрдам бера олмайди. Комилов эса қизил карточка сабаб учрашувни ўтказиб юборади. Бу футбол, эртага барибир кучли рақибга қарши 90 дақиқа ўйнашимиз керак.

- Жамоани бир ўйинга яхши тайёрлай олишингизни биламиз. ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокимизга қарамай эртага катта жамоага қарши ўйнайсизлар. Катта номларга қарши кучли ўйин намойиш этиш учун қўшимча мотивация ёки мукофот пуллари ваъда қилиндими?

- Бизда кутилмаган ҳолат рўй берди. Зич тақвим сабаб жароҳатларимиз сони кўпайиб кетди. Асосий мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Бундай катта футболчиларни пул бериб ҳам Ўзбекистонга олиб кела олмайсиз. Биз ушбу вазифани уддаладик.+

- Эртага Бенземани қўриқлаш вазифасини қайси футболчига топширдингиз.

- Жамоам очиқ футбол тарафдори. Эртага стадионга кўп мухлислар келиши кутилмоқда ва ёпиқ ўйин кўрсатиш нотўғри бўлади. Бензема катта футболчи ва жамоавий ўйин намойиш этиб уни тўхтатишимиз мумкин.

- "Ал Иттиҳод"га қарши футболчилар қандай тайёргарлик кўришди. Бу оддий чемпионат доирасидаги ўйин эмас масалан.

Миржамол Қосимов: - Осиё чемпионлар лигасида ўйнашнинг ўзи катта орзу. Биз эртага йигитлар билан бирдам бўлиб яхши ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика