Latest news

22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  0 22:13Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  6 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  47 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  9 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  4 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0

Миржалол Қосимов: "Бугун шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди деб ўйлайман" News

Миржалол Қосимов: "Бугун шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди деб ўйлайман"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" (1:2) учрашувидан сўнг ОКМК жамоасининг бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Бизни қўллаб қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мағлуб бўлганимизга қарамай, шогирдларим мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишди.

- Ойбек Рустамовнинг кутилмаган жароҳати ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Бугун майдондан ташқарида ҳам жароҳат олган футболчи бор экан ҳатто. Йигитлар ўйинни ёмон бошлашмади. Биринчи ўтказиб юборган голимизни бартараф этсак бўлар эди. Мақсад бўлмаса футбол ўйнаш қийин. Саволга келадиган бўлсак, Ойбек бугун тартибли ўйнаётганди, аммо кутилмаганда жароҳат олди. Бу футбол, футболда шундай бўлиб туради

- Виталий Денисовнинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз. У бугун кўп хатоларга йўл қўйди менимча.

- Бугун нафақат Виталий, балки бошқа футболчиларда ҳам ҳаяжон сезилди. Оддий вазиятларда тўп юқотдиқ. Ҳужум қиладиган вазиятларда ҳам тўпни кўп ишлаб юбордик. Бугунги ўйинда ғалаба қозонмаган бўлсак ҳам, бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

- Бугунги ўйин атрофидаги "ажиотаж" жамоанинг зарарига ишладими ёки фойдасига?

- Авваламбор бугунги учрашув катта байрам. Бундай юлдузлар олиб келиш осон иш эмас. Жорий мавсумдаги иштирокимиз бизга катта малака бўлди. Бугунги ўйин олдидан бўлган "ажиотаж" яхши ҳолат. "Бунёдкор"да вақтим "Озоди" стадионида ўйин ўтказган эдик ва ўшанда 96 минг мухлис ўйинга ташриф буюрган эди. Албатта бу қувонарли.

- Ўйингача футболчилар билан руҳий жиҳатлама ишлашга вақт бўлдими ва Бензема каби юлдузларнинг босими қанчалик таъсир ўтказди?

- Футболчиларнинг ўзи бугун билиб олишди. Улар бемалол ҳар бир рақибга қарши ўйнай олишади. Барибир қайсидир маънода ҳаяжон бўлади. Футбол ўйнаган инсонлар буни билишади.

Rating: -21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика