Latest news

23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  0 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди" News

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутилганидек жанговор руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқди. Бу борада бизга омад кулиб боқди. Чунки, яхши биламиз, "Сўғдиёна" жамоаси яхши шаклланган. Таркибида иқтидорли ва малакали футболчилар ҳаракат қилади. Бугунги ўйинда Ботирали Эргашев жуда яхши ҳаракат қилди, у биринчи бўлимда ҳам юзага келган вазиятларда жамоамизни қутқариб қолди. Албатта, биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. "Сўғдиёна" ҳар доим охиригача курашади. Иккинчи бўлимда ҳам Ботирали Эргашев дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтариб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Бежизга "дарвозабон - ярим жамоа" деб айтишмайди. Гол урган жамоа ютарди, бу борада омад биз томонда бўлди.

Бу ўйин энди тарихга айланди, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашимиз керак. "Сўғдиёна" жамоасига 5-куни бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувида фақат ва фақат омад тилаб қоламан.

- Футболчиларда ўйинлар давомида ўзаро қўпол муносабат кўпайиб кетди. Тажрибали мутахассис сифатида бу ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Баъзида ўйин тезлашиб кетади, кимдир кечроқ ҳаракат қилади. шунақа вазиятда эмоция юзага келади. Футбол бу шашка эмас, бу спорт тури курашларга бой. Кимдир қўполлик ишлатса, орадан бир дақиқа ўтмай ўзи шундай холатга тушиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика