Latest news

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  50 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз» News

Миржалол Қосимов: «Асосий эътиборни жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ оптималлаштиришга қаратамиз»

АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов карантиндан қайтган футболчиларнинг ҳолати ва тез орада тикланадиган Суперлига ўйинлари олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдирди.

"Аввало футбол жамоатчилиги ва мухлисларни яна футбол қайтаётганлиги билан табриклайман. Ҳукуматимиз футбол ўйинлари ва машғулотларга рухсат бергани нафақат футбол жамоатчилиги, балки миллионлар ўйинини соғинган кўплаб мухлисларни ҳам хурсанд қилди, назаримда. Муҳими, футбол жамоатчилиги ҳукумат томонидан берилган мазкур ишонч ва имкониятни қадрлаб, ҳозирги пандемия даврида ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиши керак. Карантин даврида асосий вақтни уйда оила даврасида ўтказдик. Бу давр ҳам қайсидир маънода баъзи ҳолатлар бўйича керакли хулосаларни чиқаришга ёрдам берди.

Карантинда футболчиларнинг ҳолатини масофадан назорат қилиб, керакли дастурлар асосида шуғулланишларини белгилаб бердик. Эндиликда барча мавжуд тартиб қоидаларга амал қилган ҳолда машғулотларни тикладик. Қувонарлиси, футболчилар карантин даврида ўз ишларига профессионал ёндошиб, имкон қадар ўзларининг жисмоний ҳолатларини бир меъёрда ушлашга муваффақ бўлишган. Машғулотда футболчилар яшил майдонни, тўпни ва айниқса жамоавий муҳитда ўзаро шуғулланишни жуда соғинишгани кўриниб турибди. Яъни улар ишга чанқоқ. Бу эса қисқа фурсатда рестарт оладиган Суперлига ўйинларига уларни ҳар тарафлама тезроқ спорт формаларини оптимал ҳолатга келтиришга ёрдам беради. Тўғри, танаффус узоқ чўзилди ва жамоанинг умумий ҳолатини қисқа фурсатда оптималлаштириш осон бўлмайди. Лекин форс-мажор ҳолати барчани бир хил шароитга қўяди. Шу боис ҳозирги асосий диққатни аввало жамоанинг жисмоний ҳолатини тиклаш ва ўйин ташкил этишда жамоавий ўзаро тушунчаларни тезроқ яна шакллантириб олишга қаратамиз. Машғулотлар ва ўйин орасидаги интервал қисқа бўлсада, чемпионат бошланса учрашувлар орқали жамоанинг умумий ҳолатини тезроқ тиклашга ҳаракат қиламиз.

Мухлисларсиз футбол асосий безагини йўқотади. Лекин ҳозирги даврда энг мақбул йўл томошабинларсиз ўйин. Чунки саломатлик ва хавфсизлик барча нарсадан устун. Ўйлашимча, гарчи мухлислар стадионга туша олишмасада, телеэкран орқали катта қизиқиш билан ўйинларни томоша қилишади. Биз эса уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис этган ҳолда майдонга бир мақсад — ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз. АГМК жамоаси олмалиқлик ишқибозларимизни ўзининг чиройли ўйини ва натижалари билан хурсанд этиши учун қаттиқ ишлайди", - дейди Қосимов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика