Latest news

00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  0 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  13 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  12 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  21

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди" News

Миржалол Қосимов: "Агар ВАР бўлганида, учта пенальти тепишимиз керак эди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо"- АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Қолаверса, мухлислар иккала таймда ҳам зерикишгани йўқ. Тўп учун охиригача кураш кечди. Олмалиқдан ташриф буюрган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Қолаверса, шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман. Сабаби, 1:0 ҳисобида орқада бора туриб, ўзларида куч топа олишди ҳамда рақиб дарвозасига икки бор йўл топиб, ҳақли равишда ғалабага муносиблигини кўрсатишди. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйин охирида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Агар ВАР бўлганида, биз ўйин давомида уч маротаба 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишимиз керак эди. Албатта, илк навбатда жамоа олдинга қўйган мақсад сари интилиши ҳамда мухлислар учун майдонга тушиши лозим. 

- "Динамо" сўнгги ўйинларнинг охирги дақиқаларида ўйинни бой бермоқда. Жамоани қай даражада ўргандингиз?

- Бу бутун дунё футболида содир бўладиган жараён ҳисобланади. Чемпионлар лигаси ёки кечаги АПЛ доирасидаги "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларда ҳам шу ҳолат рўй берди. Футбол бир тайм ўйналмайди, 90 дақиқа давом этади. Рақибни ўрганишда ундай фикр бизда йўқ эди. 

- "Динамо" раҳбарияти омадсиз ўйинлардан сўнг бош мураббийни ўзгартирди. Янги мураббий қўл остидаги жамоанинг ўйини сизда қандай таассурот қолдирди?

- Самарқандликлар аввалги ўйинларда ҳам ёмон ҳаракат қилмаганди. Бекободдаги ўйинда ҳам Чумак майдондан четлатилмаганида, ғалаба қозониш имконияти бор эди. "Навбаҳор"га қарши баҳсда ҳам яхши ҳаракат қилганига қарамай, стандарт вазиятларни ўтказиб юборди. Янги мураббийга келгуси фаолиятида омад тилаб қоламан", - дейди олмалиқликлар бош мураббийи.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика