Latest news

21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  1 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  9 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4

Миржалол Қосимов: "Навбаҳор"нинг қайси ўйинчисини жамоамга қўшиб олган бўлардим? Ҳеч бирини" News

Миржалол Қосимов: "Навбаҳор"нинг қайси ўйинчисини жамоамга қўшиб олган бўлардим? Ҳеч бирини"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур доирасидаги "Навбаҳор" (1:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Авваламбор, барчангизни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклайман. Шундай кунларга кўп марта етказсин ва соғ-саломат бўлинглар.

Ўйинга келсак, доимгидек жанговар ва қизиқарли баҳс бўлди. Балки ҳаяжондандир, аммо дастлабки ўн дақиқада ўзимизга келишимиз учун вақт талаб қилинди, аммо ўйиннинг қолган қисми курашларга жуда ҳам бой ўтди. Ҳақли тарзда дуранг бўлди.

"Навбаҳор" яхши таркибга эга кучли жамоа. Уларнинг мухлислари Ўзбекистонда биринчи ўринда туришади. Шунга қарамай, ушбу натижа сабаб йигитлардан қониқиш ҳосил қилдим. Сабаби жорий йилда ёшларга эътиборимизни қаратганмиз ва бунга вақт керак", — дея сўз бошлади Қосимов.



— Ўтган йилги "Навбаҳор" билан бу йилгисининг фарқи нимада?

— Умуман олганда, бирор бир жамоага ташқаридан баҳо бермайман. Ўтган йили ҳам осон ўйин бўлмаган, бу йил ҳам шундай. Аммо, мен ўз жамоам ҳақида гапиришим мумкин, уларда яхши ва малакали ўйинчилар йиғилганини айта оламан. Жамоани ичидан билмасдан фикр билдириш нотўғри.

— Жамоага бу мавсумда қандай мақсадлар қўйилган?

— Бизда доимгидек нима бўлишидан қатъий назар юқори мақсад қўйилган. Курашиш спорт принципи ва майдонда мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишимиз керак.

— Бугунги ўйиндан сўнг "Навбаҳор"га қарши мағлубиятсиз серия тўртта ўйинга етди. Наманган жамоаси сиз учун қулай рақибми?

— Бундай демаган бўлардим. Кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Энг ёмон кўрган нарсам башорат бериш. Аммо, ҳар бир ўйин олдидан ғалаба учун майдонга чиқамиз. Фақатгина "Навбаҳор"га қарши эмас.



— Имкон бўлганда "Навбаҳор"нинг қайси ўйинчисини жамоангизга қўшиб олган бўлардингиз?

— Ҳозир ҳеч бирини. Ўзимда яхши жамоа бор.

— ОКМК бугунги ўйинда икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?

— Бу ҳам башоратга алоқадор нарса, олдин айтганимдек, мен буни ёқтирмайман.

— Сардор Раҳмоновни ҳисобга олмаганда ҳам жамоангиз бугунги ўйинда ҳимояда тартибли ҳаракат қилди ва бу олдинги йилларга нисбатан анча яхшилангандек. "Навбаҳор" таркибида бугунги ўйин учун қайси бир ўйинчини ажратиб кўрсата оласиз.

— Сардор Раҳмоновга келсак, ўйинчи кўп ўйин ўтказиб ёши улғайгандан сўнг анча ўсишга эришади. Бу нафақат футболга, балки бошқа соҳаларга ҳам тегишли.

Саволнинг "Навбаҳор" ҳақидаги қисмига келсак, уларнинг ҳамма ўйинчиси ёқади. Бирор бир ўйинчини ажратиб кўрсатиш ноўрин, сабаби жамоадаги барча ўйинчи натижага ўз ҳиссасини қўшади. Агар бу боксчи ёки курашчи бўлганида, жавобим бошқача бўларди.



— Миржамол Қосимовни бошқа жамоа таркибида ҳам кўришни хоҳлармидингиз?

— Ҳа, албатта. Насиб қилгани бўлади.

— "Навбаҳор" таркибида стандарт вазиятларни ажойиб тарзда ижро этадиган Жамшид Искандеров бор, аммо ОКМК бу борада жуда яхши ўйнади. Буни алоҳида шогирдларингизга уқтирганмидингиз?

— Нафақат "Навбаҳор", балки бошқа ҳар бир жамоага қарши жарима майдончаси ичида қоида бузмаслик айтилади. Шогирдларимга имкон борича тоза футбол ўйнашга ҳаракат қилишни уқтираман.





Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика