"Андижон"да тарихий ғалаба, энг кўп мухлис яна водийда — Суперлиганинг 2-туридан 25 та факт
12 mar 2024 12:15
News
"Андижон"да тарихий ғалаба, энг кўп мухлис яна водийда — Суперлиганинг 2-туридан 25 та факт
Тур давомида айрим натижалар, сериялар, анъаналар янгиланди. Қуйида шу ҳақида батафсил.
- "Сўғдиёна"нинг "Металлург" билан учрашувлардаги ғалабасиз серияси 4 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги бор 2022 йил Улуғбек Бакаев бошчилигида бекободликлардан устун келганди.
- Иван Бошкович мураббий сифатида сўнгги маротаба 2022 йил "Бунёдкор" бошқарувида "Металлург"дан 3 очко тортиб олган эди (2:1).
- "Металлург" мезбон мақомида 2021 йилдан буён рақибига мағлуб бўлмаяпти (3 та ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг).
- Бекобод жамоаси 1 йиллик танаффусдан сўнг чемпионатнинг дастлабки 2 та ўйинида очко олишга муваффақ бўлди. Жамоа сўнгги бор 2022 йил мавсумни 1 ғалаба ва 1 дуранг билан бошлаганди.

- "Пахтакор" 2 йилдан буён "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпти. "Шерлар" охирги маротаба 2021 йил Питер Хюистра мураббийлигида "аждарлар"дан устун келган (1:0).
- Максим Шацких "Пахтакор" мураббийи сифатида ҳали "Насаф"дан 3 очко тортиб олишни уддасидан чиққани йўқ, 5 ўйин, 3 дуранг, 2 мағлубият.
- "Насаф" Суперлигада кетма-кет 6 та ўйиндан буён меҳмонда таслим бўлаётгани йўқ. "Аждарлар"нинг меҳмондаги сўнгги мағлубияти 2023 йилнинг 5 август куни Яйпанда "Турон" билан ўйинда юз берган.
- "Навбаҳор" кетма-кет тўртинчи ўйинда ОКМКни мағлуб этолгани йўқ. Самвел Бабаян сўнгги бор Миржалол Қосимовни 2022 йилги мавсумда таслим қила олган эди. "Лочинлар" олмалиқликларга қарши ўз майдонидаги сўнгги 5 та ўйинда фақат 1 маротаба 3 очко ишлашди.

- ОКМК 3 йилдан сўнг Суперлиганинг дастлабки икки турида мағлуб бўлмади. Жамоа сўнгги бор бу вазифани 2021 йилги мавсум стартида амалга оширган эди.
- Сардор Раҳмонов юбилейга яқинлашди. Ҳимоячи "Навбаҳор"га қарши ОКМК либосидаги 149 учрашувида майдонга тушди ва 9-голини урди.
- Тома Табатадзе "Навбаҳор" сафидаги 22 ўйинида 10-голини урди.

- "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди. Бунга қадар ўтказилган 26 та ўйинда "қалдирғочлар" 20 та ғалабага эришган, 6 та ўйинда дуранг қайд этганди.
- "Бургутлар" тарихда биринчи маротаба "Бунёдкор" дарвозасига 2тадан ошиқ тўп киритишди.
- "Андижон" 12 йилдан сўнг Суперлигада "Бобур Арена"да рақиби дарвозасига 5 та тўп киритди. Жамоа сўнгги бор 2012 йил ўз майдонида "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида енгганди.
- Бубанья "Андижон" таркибида илк бор Суперлигада гол урди. Бубанья Суперлигадаги бундан олдинги сўнгги голини (4 йилу, 8 ой ва 16 кун олдин) "Сурхон" сафида айнан "Бунёдкор" дарвозасига урган.
- "Бунёдкор" 5 йилдан сўнг Суперлигани кетма-кет 2 та мағлубият билан бошлади.
- Тошкент клуби ўз тарихида биринчи маротаба Суперлига стартида дарвозасидан 8 та гол олиб чиқди.
- Усмонали Исмоналиев Суперлигада фаолиятидаги 1 қизил карточкасини олди.
- "Пахтакор", "Навбаҳор", "Насаф"дан сўнг "Андижон" "Бунёдкор"га 5 та гол урган 4-клуб бўлди.
- Самир Желкович "Бунёдкор" таркибида Самир Бекричдан сўнг гол урган 2-босниялик футболчи бўлди.

- "Динамо"нинг Суперлигада "Нефтчи" билан тўқнашувлардаги ғалабасиз серия давом этади. Самарқандликларнинг 2017 йилги ғалабаси сўнггиси бўлиб қолмоқда.
- Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" 9 йилдан сўнг Суперлигада "Динамо" устидан ғалабани тантана қилди. Жамоа сўнгги бор буни 2015 йилда уддалаганди.
- Аббос Ғуломов "Динамо"га қарши "Нефтчи" либосидаги 50-учрашувида майдонга тушди.
- "Динамо" Суперлигада 2017 йилдан сўнг мавсумни ғалабасиз бошламоқда. Ўша йили жамоа Суперлиганинг 2 та турида кетма-кет ғалабаларга эришган эди.
- Суперлиганинг 2-турида ҳам энг кўп мухлис водийда бўлди. "Навбаҳор" - ОКМК ўйинини 10 362 киши стадиондан кузатган бўлса, "Андижон" - "Бунёдкор" ўйинига 10 140 нафар мухлис ташриф буюрди. Маълумот учун, 1-турда энг кўп ишқибоз Наманганда кузатилганди ( 7 891 киши).

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments