Latest news

11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  0 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  6 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  10 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0

Мираброр Усмоновни хотирлаб News

Мираброр Усмоновни хотирлаб

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси собиқ президенти Мираброр Зуфарович Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 75 ёшни қарши олган бўлар эди.

"Ўз ишининг чин фидоийси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлган Мираброр Зуфарович ўзбек футболининг ривожи йўлида улкан ишларни амалга оширганини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Мираброр Усмонов раҳбарлик йилларида миллий спортимиз, хусусан футбол Осиё қитъасида ўз обрў ва эътиборига эга бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари 5 бора Жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Қолаверса, мамлакатимиз турли ёш тоифаларида 5 та Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Шунингдек, Мираброр Усмонов ташаббуси билан юртимизда мавжуд инфратузилма яхшиланди, бир нечта стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилди.

Юрт спорти ривожи йўлидаги хизматлари учун Мираброр Зуфарович “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари сифатида, 2013-2017 йилларда Миллий Олимпия қўмитаси, 2015-2018 йиллар давомида эса Марказий Осиё футбол ассоциатсияси президенти сифатида самарали фаолият олиб борди.

Мираброр Усмоновнинг ўзбек футболи ривожи йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари ва у кишининг ёрқин хотираси ҳамиша ёдга олинади", ЎФА матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика