Минори Сато: “Муборакка фақат ғалаба қозониш учун келдик”
14 aug 2016 15:44
News
Минори Сато: “Муборакка фақат ғалаба қозониш учун келдик”
“Машъал” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан “қалдирғочлар”нинг япониялик футболчисининг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик ва “Машъал” жамоасини ҳурмат қилган ҳолда Муборакка фақат ғалаба қозониш учун келганимизни яширмайман. “Машъал”нинг ўйин услубини яхши биламан. Улар кўпроқ орқа чизиққа ётиб оладилар ва қарши ҳужумларда вазият бўлишини кутиб ўйнайдилар. Бундай жамоаларга қарши энг тўғри ўйин – бу тезкор гол уриш ва рақиб футболчиларини майдоннинг бошқа қисмларига сочиб ташлаш. Агарда биринчи бўлимда биз гол ура олсак, ўйлайманки ўйиннинг қолган қисми бир мунча осонроқ кечади, - дейди Минори Сато.
"Бунёдкор" матбуот ҳизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments