Latest news

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Мини футбол. «Севинч» бугун «Пахтакор W»ни мағлубиятга учратди News

Мини футбол. «Севинч» бугун «Пахтакор W»ни мағлубиятга учратди

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 3-босқич учрашувлари давом этмоқда. Бугун чемпионатнинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

«Севинч» бу турда Тошкентнинг «Пахтакор W» жамоаси билан баҳс олиб борди. Футболчиларимиз ўйинни жуда суст бошлашди. Натижада учрашув бошиданоқ ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.  «Пахтакор W» жамоаси футболчиларимизнинг бўш ҳаракатидан унумли фойдаланишди.

Жамоамиз ушбу голлардан сўнг ўйин тизгинини қўлга олишди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасини уч марта ишғол қилишди. Биринчи бўлимдаги голларга Мафтуна Шойимова, Камола Рискиева ва Малика Бурхановалар муаллиф бўлишди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимизнинг катта маҳорати ва жипслиги ўз натижасини кўрсатди. Рақибга нисбатан катта босим билан ҳаракат қилган футболчиларимиз, иккинчи бўлимда яна беш марта гол киритишга эришдилар. Иккинчи бўлимдаги голлларни Мафтуна Шойимова (2), Шахзода Жамолова (2) ва Мафтуна Панжиевалар киритишди.

Шундай қилиб, дастлаб ўз дарвозаларидан икки тўп олиб чиққан жамоамиз «Пахтакор W» жамоасини 8:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу натижа жамоамизни чемпионлик шоҳсупасига янада яқинлаштирди.

Эртага кичик воҳа дербиси бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи босқичда «Севинч»дек уч ғалабани қўлга киритган «Шўртан Lady» жамоамизга рақиблик қилади. «Севинч» (Қарши) – «Шўртан Lady» учрашуви соат 10:20да бошланади. Ғузорлик футболчи қизлар жамоаси, ҳозирча турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати, 3-босқич, 3-тур

«Пахтакор W» (Тошкент) – «Севинч» (Қарши) 2:8 (2:3)

18.03.2017. Тошкент ш., «Ёшлик» с/а

Ҳакамлар:
Зилола Раҳматова, Маржона Раҳматқулова, Людмила Гейгер, Эдита Миробидова.

Голлар:  Мадина Вохидова, 4′-1:0, 7′-2:0 – Мафтуна Шойимова, 16′-2:1, ‘-0:1, 25′-2:4, 27′-2:5, Камола Рискиева, 19′-2:2,  Малика Бурханова, 19′-2:3, Шахзода Жамолова, 30′-2:6, 38-2:7, Мафтуна Панжиева, 40’-2:8.

«Пахтакор W»:  26.Жибек Мирзабекова, 10.Динара Тоирова, 1.Дилором Туланова (с), 4.Марина Косникова, 28.Умида Хатамова, 7.Мадина Ҳикматова, 17.Мадина Вохидова, 8.Розияхон Аскарова, 21.Зиёда Ирисбоева, 12.Екатерина Носкова, 19.Омина Валиханова, 29.Малика Халилова, 25.Мадина Абдураимова, 24.Камола Эркинова.

«Севинч»:
1.Лайло  Тилавова, 16.Мафтуна Жонимқулова, 8.Камола Рискиева (с), 17.Танзила Зарбиева, 11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 7.Шахноза Қурбонова, 25.Мафтуна Шойимова, 20.Мафтуна Панжиева, 27.Шодия Тошева, 9.Севара Нормуродова, 37.Малика Бурханова, 72.Нилуфар Қудратова, 19.Олия Ахмедова.


Бугун бўлиб ўтган яна икки учрашув натижалари билан танишинг

«Шўртан Lady» (Ғузор) – «Юз работ» (Тошкент) 8:3

«ТАТУ» (Тошкент) – «Қирқ қиз» (Нукус) 5:2

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика