Latest news

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида News

"Миллий" стадионда юзага келган қарздорлик ҳақида

Аввалига "Бунёдкор", энди "Миллий" дея номланаётган стадионда юзага келган коммунал тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида сайтимиз орқали хабар бергандик.

Хабарингиз бор, бир неча кун давомида айнан қарздорлик сабаб "Миллий" стадионда сув, газ ва электр энергияси таъминоти узилиб қолди. Аммо тез орада қарзлар тўланиб, бу муаммо бартараф этилди.

Бизга маълум бўлишича, қарздорлик қуйидаги ҳолатга кўра юзага келган. Яъни, "Миллий" стадион маъмурияти (!) айни пайтда "Бунёдкор" футбол клубига тегишли эмас. Оддий қилиб айтганда, "Бунёдкор" футбол клуби алоҳида, стадион эса алоҳида ўзининг йиллик сметасига эга. Лекин ҳам клубни, ҳам мажмуани молиялаштириш, шунингдек ишчи-ходимларнинг маошини тўлаб бериш "Ўзбекнефтегаз" компанияси қўлида.

"Ўзбекнефтегаз" раҳбарияти бир йил мобайнида стадионни таъминлаш учун 5 миллиард сўм ажратиш ҳақидаги сметага қўл қўйган, аммо стадион маъмурияти раҳбари Воҳид Зокиров бу пул камлигини айтган ҳолда тегишли ҳужжатга имзо чекмаган. Натижада компания керакли миқдордаги пулни ўз вақтида стадион ҳисоб-рақамига ўтказа олмаган.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, сметани тасдиқлашда ҳар иккала томон имзоси керак бўлади. Аммо стадион маъмурияти раҳбарининг ҳужжатга имзо чекмаслиги туфайли коммунал тўловлардан қарзлар йиғилиб бораверган ва қарздорлик кўпайиб кетиши оқибатида стадионда сув, электр энергияси таъминоти узиб қўйилган. Бу ҳақда бизга "Бунёдкор" ПФК бош директори Мурод Алиев маълумот берди.

Маълум бўлишича, яқинда стадион ҳисоб-рақамига "Ўзбекнефтегаз"дан пул келиб тушди ва бунинг натижасида барча коммунал тўловлар тўланди. Эндиликда "Миллий" стадионда доим электр энергияси, сув ва газ бўлиши айтилмоқда. 

"Бунёдкор" ПФК раҳбарияти жамоага бефарқ бўлмаган мухлисларни бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашувига чорлаб қолади. Ўйин 20:30да бошланади.  

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика