Latest news

14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  30 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26

Миллий футбол марказининг вазифалари, спорт боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилиши тақиқланадиган стадионлар, футбол тренерларини рағбатлантириш тизими. Президент қарорида яна нималар белгилаб қўйилган? News

Миллий футбол марказининг вазифалари, спорт боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланилиши тақиқланадиган стадионлар, футбол тренерларини рағбатлантириш тизими. Президент қарорида яна нималар белгилаб қўйилган?

Президентнинг 3 ноябрь куни имзолаган “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакат футбол тизими соҳасида қатор янгиликлар белгиланди.

Қарорда таъкидланишича (ҳужжат нусхаси Championat.asia`да бор), ушбу қарорни тайёрлашда Аргентина, Венгрия, Марокаш ва Франциянинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича тажрибаси жойига чиқиб ўрганилган. 

Миллий футбол маркази

Қарорда Миллий футбол марказининг асосий вазифалари белгилаб қўйилди. Жумладан:

- илғор хориж тажрибасини ўзлаштириш ҳамда тажрибали халкаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренер ва футболчиларни замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш; 

- барча даражадаги футбол-таълим муассасаларида ягона ёндашув асосида футболчиларни тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни илмий ва методик таъминлаш;

- футболчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали шаффоф саралаш (селекция) ишларини ташкил этишда инсон омили аралашувини кескин қисқартириш; 

- жойлардаги футбол академиялари ва мактабларидан саралаб олинган энг иқтидорли ва юқори маҳоратга эга футболчиларни — терма жамоаларга номзодларни замонавий футболга мос усул ва фалсафа асосида профессионал тайёрлаш; 

- футболчиларга замонавий таълим бериш, жумладан чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш, футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитиш тизимини жорий этиш;

- футбол бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, илғор хорижий спорт технологияларини жалб этган ҳолда соҳани ривожлантиришга эришиш; 

- футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази

Қарор билан, шунингдек, Осиё футбол конфедерацияси талаблари асосида футбол, футзал ва соҳил футболи тренерларига тегишли лицензиялар бериш ягона тизим асосида Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан боғлик ишларни жойларда самарали амалга ошириш учун ҳудудий футбол ассоциацияларида уларнинг маблағлари ҳисобидан алоҳида мутахассис лавозими киритилади.

Республика футбол академияси

Қарорда таъкидланишича, Республика футбол академияси барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича бош футбол-таълим муассасаси ҳисобланади. Ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 13—19 ёш тоифаларидан иборат бўлади. 

Ўқувчилар “Олимпик” ва бошқа профессионал футбол клубларида фаолият олиб боради ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.

Ҳудудий футбол академияларида 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 12—18 ёш тоифаларидан иборат бўлади. Мазкур академиялар ҳузурида спорт клуби ташкил этилади ҳамда республика ва халкаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.

Миллий футбол маркази Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида барпо этилаётган Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази ва унга туташ ҳудудда ташкил этилади. У ерда зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилади.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Миллий футбол марказини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида 2024—2025 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келгусида ЎФАга ажратиш учун 10 йил муддатда, 3 йиллик имтиёзли давр билан 50 млн доллар фоизсиз кредит ажратилади.

Миллий футбол маркази ва Республика футбол академиясида юқори малака ва кўникмага эга бўлган, илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган “техник директор” раҳбарлик қилади

Ҳудудий футбол академиялари

Ҳудудий футбол академиялари фаолиятини ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари этиб ҳар бир футбол академияси учун зарур спорт инфратузилмасини яратиш (3 та табиий, 1 та сунъий қопламали футбол майдони, минифутбол, тренажёр ва гимнастика залларини ўз ичига олган 24х60 ўлчамли ёпиқ манеж, 100 ўринли фаоллар зали, 6х15 ўлчамли ихчам сузиш ҳавзаси, 154 ўринли ётоқхона, 8 та ўкув хонаси, спорт тиббиёти ва реабилитация хонаси, 2 та маъмурий хона ва 100 ўринли ошхона) белгиланмоқда.

Шунингдек, футбол-таълим тизимининг барча босқичларини тўлиқ ракамлаштириш орқали инсон аралашувини чеклаш, ўкувчиларни замонавий технологиялар асосида саралашни (селекция) йўлга қўйиш ҳам академия вазифасига киради.

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати

2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан ҳудудларда футзал жамоалари ташкил этилиши қарорда қайд этилмоқда. 

Шу жумладан, профессионал футбол клублари ҳузурида футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу жамоалар учун замонавий моддий-техника баъзаси яратилади. 

2023 йил 31 декабрга қадар ҳудудлардаги барча стадион ва футбол майдонлари хатловдан ўтказилади. Таълим ва спорт ташкилотлари ҳамда эгаси номаълум стадион ва футбол майдонлари спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиш тақиқланади

Фаолиятини якунлаган футболчилар ҳамда “биринчи мураббий” тизими

2024 йил 1 январдан бошлаб профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга ЎФАнинг ижобий хулосаси асосида хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун, истисно тариқасида, Марказий банк асосий ставкасида миллий валютада 1,5 млрд сўмгача, 5 йилдан кам бўлмаган муддатда имтиёзли кредит ажратилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб FlFA талабларига мувофиқ “биринчи тренер” тамойили асосида футбол тренерларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бунда, юқори маҳоратли футболчини босқичма-босқич тайёрлаган тренерлар футболчи билан профессионал фаолияти давомида тузиладиган шартномаларнинг суммалари ҳисобидан муносиб рағбатлантириб борилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика