Latest news

08:00Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  0 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   0 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  2 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  28 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади News

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади

17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида 18 апрелдан эътиборан мамлакатимизда коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси карантин тартибига амал қилган ҳолда миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларида тиббий назоратга янада жиддий эътибор қаратишга киришди.

Хусусан, Про лиганинг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувидан бошлаб стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилди.

Шунингдек, ҳозирда стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг албатта тиббий ниқобда бўлишлари талаб қилинмоқда.

Бу борада учрашувларни ташкил этишга бевосита масъул бўлган ЎзПФЛ комиссарларининг умумий масъулият ва мажбуриятлари янада ортади. Шу сабабли ўйинолди ва ўйин кунги тадбирлар давомида учрашув иштирокчилари ва мухлисларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини ташкил этиш юзасидан бугун ЎзПФЛ учрашув комиссарлари учун махсус семинар ўтказилди.

Эндиликда барча мусобақалар доирасидаги ўйинларда мухлисларнинг ижтимоий масофани сақлашларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бўйича ЎзПФЛ комиссарлари Санитария эпидемиология хизмати билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўйин олдидан ҳар икки клуб вакиллари билан ташкилотчилик масалалари юзасидан ўтказиладиган одатий йиғилишда бундан буён Санитария эпидемиология хизмати вакили ҳам албатта иштирок этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика