Latest news

17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  0 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  2 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  8 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2

Миллий терма жамоа декабрь ойида Кувайтга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади News

Миллий терма жамоа декабрь ойида Кувайтга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

ОК-2015 мусобақасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 декабрь куни Дубай шаҳрида Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Мазкур ўйин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг декабрь ойида БАА мамлакатида ўтказилиши режалаштирилган ўқув-машғулот йиғини доирасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 мусобақаси олдидан декабрь ойида БАА мамлакатида йиғин ўтказади. Режага кўра, Кувайт терма жамоасига қарши ўйиндан ташқари миллий терма жамоа декабрь ойида шунингдек Фаластин (13 декабрь) ва Ироқ (28 декабрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Мазкур ўйинлар ҳам БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши реажалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 финал босқичи «B»  гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Кувайт терма жамоаси эса, мусобақанинг «A» гуруҳида Австралия, Жанубий Корея ва Уммон терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика