Latest news

16:30"Арсенал" - "Борнмут"  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

​Миллатлар Лигаси. Англия - Хорватия 2:1 News

​Миллатлар Лигаси. Англия - Хорватия 2:1

Англия иродали ғалабага эришди.

Англия ва Хорватия ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. Мазкур тўқнашувда ғалаба қозонган жамоа, мусобақанинг кейинги йил бўлиб ўтадиган ярим финал ўйинига йўлланмани қўлга киритади. Учрашувдаги муроса Испания терма жамоаси фойдасига хизмат қилади.   

Англия – Хорватия 2:1
"Уэмбли"
Гол: 
0:1 – 57 Крамарич, 1:1 – 78 Лингард, 2:1 – 85 Кейн.
Англия – 
Пикфорд, Стоунз, Гомес, Чилуэлл, Делф (Лингард, 73), Баркли (Алли, 63), Дайер, Стерлинг, Уокер, Рэшфорд (Санчо, 73), Кейн.
Хорватия –
Калинич, Ловрен, Едвай, Врсалько (Милич, 26), Вида, Влашич (Рог, 79), Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Брекало, 46), Крамарич

Огоҳлантириш: Баркли (26), Едвай (67), Брозович (67), Ловрен (89).

England

Jesse Lingard - 78', Harry Kane - 85'

UEFA Nations League A Grp. 4 . Round 6

18/11/2018, 18:00

1
:
2
Finished

Croatia

Andrej Kramaric - 57'

Stadium: Wembley, 78221 spectators

Referee: Anastasios Sidiropoulos

45'
90'
26'  Ross Barkley
64'  Ross Barkley (Dele Alli)
73'  Fabian Delph (Jesse Lingard)
73'  Marcus Rashford (Jadon Sancho)
78'  Jesse Lingard
78'  Harry Kane
85'  Harry Kane
85'  Ben Chilwell
26'  Sime Vrsaljko (Antonio Milic)
46'  Ante Rebic (Josip Brekalo)
57'  Andrej Kramaric
67'  Marcelo Brozovic
67'  Tin Jedvaj
79'  Nikola Vlasic (Marko Rog)
89'  Dejan Lovren

 Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлади.


                                ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади. Англия – Хорватия 2:1. Инглизлар ярим финалда!

85' ГОООЛ! Ҳарри Кейн 2:1. Англия ажойиб камбэкни амалга оширди

78' ГООООЛ! Лингард ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ушбу ҳисоб иккала жамоани ҳам қониқтирмайди


Англия босимни кучайтирмоқда. Энди гол уриш керак. Ўйин тугашига 10 дақиқа атрофида вақт бор. Саутгейт барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиб бўлди.

73' Ўзгариш. Лингард Делф ўрнига тушди

73' Ўзгариш. Санчо Решфорд ўрнига тушди

67' Хорватиянинг бир йўла икки футболчиси огоҳлантирилди. Брозович ва Йедвай қолган дақиқаларда эҳтиёт бўлишлари керак

63' Англия сафида ўзгариш. Баркли ўрнига Деле Алли тушди. Табиийки, Саутгейт ҳужумни кучайтирмоқда. Энди уларга камида иккита гол зарур


Англия ўзи шунақа. Зўр ўйнаб ютқазади

57' ГОООООЛ! Андрей Крамарич ҳисобни очди - 0:1

Майдонда ҳақиқий жанг бўлмоқда



46' Ўзгариш. Ребич ўрнига Брекало тушди

46' Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим статистикаси
Зарбалар: 9-4
Узатма аниқлиги: 87%-82%
Вазият яратиш: 6-3
Тўпни назорат қилиш: 60-40

Ҳар қандай ҳисобдаги дурранг Испанияни ярим финалга олиб чиқади

45+1' Биринчи бўлим тугади - 0:0. Калинич яхшигина меҳнат қилди

40' ЗАРБАА! Барклининг зарбаси дарвоза тўсинидан бироз тепароқдан ўтиб кетди

 Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолган бир пайтда инглизлар 6 маротаба бурчак тўпи тепишга улгуришди. Ҳарри Кейн ва Стерлингда ажойиб имкониятлар бўлди. Хорватлар ўйинни жуда оғир, чарчагандек ўтказишмоқда

27' Хорватияда мажбурий ўзгариш. Врьсалко ўрнига Антони Милич тушди

26' Росс Баркли Модричга нисбатан хавфли ўйнади. Сарик карточка


Англия МТЖ сўнгги 27 уй учрашувидан фақат иккитасида мағлуб бўлган - 21 ғалаба, 4 дурранг

10' Англия терма жамоаси 4-3-3 тактика асосида ўйнамоқда. Ўнг қанот ярим ҳимоясида Баркли. Негадир Саутгейт уни футболчи учун бироз ноқулай бўлган жойда ўйнатмоқда

Лука Модрич ва Ҳарри Кейнга бугун кўп нарса боғлиқ. Қўшиласизми?


5' Маркус Решфорд Ҳарри Кейнни яхши вазиятга олиб чиқди. Офсайд қайд этилди. Баҳсли вазият

3' Ребич дарвозани нишонга олди. Ноаниқ

1' Учрашув бошланди.


- Мадҳиялар янгради

- Иккала жамоа майдонга чиқиб келишди

Англия ҳужумчиси Ҳарри Кейн: "Бу биз учун муҳим ва катта ўйин эканини биламиз. ЖЧда муваффақиятли қатнашиб ярим финалга қадар етиб борганимиз тасодиф эмаслиги ва қандай маҳоратга эга эканлигимизни кўрсатишимиз керак."

Хорватия ҳимоячиси Ловрен: "Бугун жуда қийин ўйин бўлади. Риекада бўлган учрашувда (0:0) Англиянинг қандай ноқулай рақиб эканини кўрдик. Инглизлар ҳақиқатан ҳам кучли. Лекин, бизнинг жамоа улар билан бемалол рақобатлаша олади. "Уэмбли"га фақат ғалаба қозониш учун келганмиз".

Жамоалар шу пайтгача 9 маротаба тўқнаш келишган. Уларнинг тўрттасида инглизлар ғалаба қозонган, учта ўйинда хорватларнинг қўли баланд келган. 2 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати инглизлар фойдасига - 19:12.

Гарет Саутгейтнинг жамоаси аллақачон англиялик ёш мухлисаларнинг эътиборида бўлиб турибди. Кети ва София исмли опа-сингиллар учрашув бошланишини интизорлик билан кутишмоқда - 4 соатдан бери улар шу ерда. Жажжи қизалоқлар Ҳарри Кейндан бугунги баҳсда гол кутаётганликларини яшириб ўтиришмади.

"Уэмбли" стадиони ҳозирча тинч, сокин, умуман учрашувга тайёр ҳолатда. Бироздан сўнг, майдон "ёнади". Ишонаверинг! Бугунги ўйиннинг яна бир аҳамиятли томони - бу Англия термаси ЖЧ-2018даги аламли мағлубият учун ўч олишга ҳаракат қилишади.

Ракитич Испанияга қарши баҳсда жароҳат олгани боис, Далич бугун уни майдонга тушириб таваккал қилмасилигини айтиб ўтди. Хорватия устозининг сўзларига кўра, "ЦСКА" ярим ҳимоячиси Николья Влашич Ракитич ўрнида ҳаракат қилиши мумкин.

Учрашувни Тасос Сидиропулос бошчилигидаги грециялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Championat.asia ушбу беллашувни онлайн матнли трансляция қилишни режалаштирган.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика