Latest news

10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита дахшат ўйинлар бор  5 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58

Микель Артета қай тарзда коронавирусга чалинганини айтиб берди News

Микель Артета қай тарзда коронавирусга чалинганини айтиб берди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета коронавирусга чалингани ҳақида гапирди.

"Ҳозир ҳаммаси яхши, тузалиб кетганимни ҳис қиляпман. Касаллик аломатларидан халос бўлишим учун 3-4 кун талаб этилди. Мен ўзимни яхши ҳис қила бошладим, кучга тўламан ва энди анча яхшиланганимни сезмоқдаман.

Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Сешанба куни кундузи ўзимни ёмон ҳис қилдим ва шифокорга бордим, аммо у йўқ эди. Машғулотлардан сўнг машинада кетаётганимда мени директорлар кенгашидан чақиришди. Менга "Олимпиакос" президенти Евангелос Маринакис ижобий тест топширганини ва у билан алоқада бўлган барча хавф остида эканлигини айтишди.

Мен ҳам ўзимни яхши ҳис қилмаётганимни айтдим. Кўплаб ўйинчиларимиз "Олимпиакос" футболчилари билан алоқада бўлган эди. Эртаси куни "Манчестер Сити" билан ўйинимиз бор эди ва ҳеч нарсани айтмасдан кўпгина одамларнинг ҳаётини хавфга қўя олмасдик.

Ўтган чоршанба куни эса тест топширдим, жума куни ташҳис қўйилди ва биз Премьер-лигага тест натижаларим ижобий чиққанлиги ҳақида хабар беришимиз керак эди. Мен билан алоқада бўлган барча карантинга олиниши аниқ эди ва ўйинлар тўхтатилиши керак эди", - дейди Артета.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика