Latest news

18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 18:00ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  5 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   10 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  10 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  5 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  44

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда News

"Металлург" янги мавсумга тайёрми? Мудофааси мустаҳкамланган бекободликларни юбилейлар кутмоқда

Championat.asia ҳар бир клуб қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот беришда давом этади. Навбат Бекободнинг "Металлург" жамоасига етиб келди.


Тайёргарлик Анталияда 

"Металлург" 2023 йилги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб борган ва хориж йиғини ўтказмаган эди. 2024 йил клубда бунинг учун имконият юзага келди. Дастлабки босқич Бекободда, иккинчиси Анталияда олиб борилди. Биринчи йиғинда Стешевич шогирдлари битта назорат учрашувида майдонга тушди. 

"Пахтакор" U21 - "Металлург" 0:1

Туркиядаги тараддуд доирасида ўтказилган назорат учрашувлари. 

"Металлург" – "Вардар" – 0:2

"Черноморец" – "Металлург" – 1:1

"Елимай" – "Металлург" – 1:1.

"Металлург"– "Жетису" – 2:1

“Оренбург”– "Металлург" – 3:0

23 февралдан Бекободда тайёргарликни давом эттирган жамоа аъзолари 25 февраль куни 2та назорат учрашуви ўтказди. 

"Металлург" – "ОКМК" U-21 – 5:1

"Металлург" – "Хўжанд" – 5:0

Трансферлар

Қишки трансферлар вақтида клуб Дамир Темиров, Александр Лобанов каби номдор футболчилари билан хайрлашди. Бундан ташқари Даниал Маҳини, Владимир Вагин, Муҳаммадали Алиқулов, Бектемир Абдуманнонов, Миркомил Абдураззоқов, Муҳаммадазиз Иброҳимов каби футболчиларга жавоб бериб юборди. 

Уларнинг ўрнига Давронжон Эргашев, Сирожиддин Қўзиев, Марко Миличкович, Бобан Жоржевич, Аббос Отахонов, Ҳазрат Турсунқулов, Мирғиёс Сулаймонов жалб этилди. Эргашев ва Отахонов Бекобод мудофаасини мустаҳкамлаши табиий. Легионерларга эса ҳали баҳо бера олмаймиз. Мавсум стартидаги асосий йўқотиш Забиҳилло Ўринбоевдир. Ҳужумчи декабрь ойида Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтаган эди. 

"Металлург"нинг Суперлига-2024 учун қайдномаси


“Металлург” бир қатор юбилейлар бўсағасида


Суперлиганинг бу йилги баҳсларида бекободлик футбол ишқибозлари бир қатор кичик юбилейлар шоҳида бўлишлари кутилаяпти. Жумладан, “Металлург” 4-турда кучлилар сафидаги 750-учрашувини ўтказади. Веско Стешевич шогирдлари бу йилги мавсумни сермаҳсул бошлашса, “Металлург”нинг 900-голи яқин турлар ичида кузатилади. Ҳозиргача бекободликлар рақиблар дарвозасига 895 та гол урган. 

Бевосита “Металлург”нинг кучлилар сафидаги статистикасига тўхталадиган бўлсак, ҳозиргача бекободликлар 746 та ўйинда майдонга тушишган: 248 та ғалаба, 156 та дуранг, 344 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 895:1120.

“Металлург”нинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 6:0 (2001 – “Семурғ”, 2006 – “Хоразм”, 2016 – “Машъал”). Энг йирик мағлубияти эса – 0:7 (2003 – “Навбаҳор”, 2004 – “Насаф”).

Қайси бренддан фойдаланади?

"Металлург" бу йил "Adidas" бренди формалари ва экипировкаларидан фойдаланади. Айтиш мумкинки, клуб бир неча йиллардан буён мунтазам равишда шу бренд билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. 


Rating: +1   

Comments

   
02 mar 14:30:37
Bratello
Шу Адидас,Найк ва бошка брендлардан фойдалангандан кура, Узлари бошка бир Цех билан ишл олиб боришса, анча мунча маблаг эконом булади, янги бренд яратишади ва уша бренд келажакда яхши буп кетса, Металург узининг бир Бизнес хамкорига эга буларди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика