Latest news

02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  1 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  3 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  21 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97

"Металлург" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади News

"Металлург" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади

Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча пойтахт вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалигида навбатдаги назорат учрашувини Тожикистоннинг “Истиқлол” футболчиларига қарши ўтказди.

Аввалги кўрик ўйинларига нисбатан бу сафар бекободликларнинг ўйини унчалик қовушмаганлигини айтиб ўтиш лозим. Шундан бўлса керак, мураббийлар штаби танаффусдан сўнг аксарият ўйинчиларни жиддий танқиб остига олди ва уларнинг ўрнига майдонга ёш, ғайратли футболчиларни туширди.

Бевосита ўйин тафсилотига тўхталадиган бўлсак, ҳудудий устунлик “Металлург” футболчилари томонида бўлди. Улар ўйиннинг 17-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жаҳонгир Абдумўминовнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Ислом Исоқжонов рақиб дарвозабони билан яккама якка чиқди ва вазиятни голга айлантирди – 1:0. Шундан кейин ҳам маъданчиларда бир қатор имкониятлар бўлди. Бироқ бекободликларга бундай вазиятларда совуққонлик етишмади. “Истиқлол” эса учрашувнинг сўнгги сонияларигача курашдан чарчамади ва ҳакам томонидан қўшиб берилган компенсация вақти ўтиб бораётганда жавоб голини киритиш мақсадига эришди – 1:1.

“Металлург” бу ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди: Зафар Сафаев, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Аброр Ҳусинов, Аюбхон Нўъмонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жавоҳир Эсонқулов, Муроджон Тошматов, Ислом Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев.
заҳирадан майдонга тушганлар: Тимур Тўйчиев, Муҳаммаджон Султонов, Аброр Тошқўзиев, Давронбек Каримқулов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Санжар Қодирқулов, Алишер Зиёвуддинов, Худойшукур Сатторов, Жасур Аҳмедов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика