Latest news

09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  8 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  13 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1

Месси ва ПСЖ шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Лео Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Роналдунинг рекордини янгилашни ва Америка Кубоги-2024'да ғолиб чиқишни истайди News

Месси ва ПСЖ шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишмоқда. Лео Чемпионлар лигасида гол уриш бўйича Роналдунинг рекордини янгилашни ва Америка Кубоги-2024'да ғолиб чиқишни истайди

Лионель Месси ва ПСЖ клуби ўзаро шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Футболчи ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум охиригача амал қилади. L'Equipe нашрининг ёзишича, томонлар ҳамкорликни давом эттиришни муҳокама қилмоқда, улар яна бир нечта тафсилотларни келишиб олишлари керак.

Улардан бири янги шартноманинг амал қилиш муддати саналади. Шу билан бирга, ПСЖ молиявий фейр-плей билан ҳисоблашиши лозим, чунки УEФА клубга нисбатан 65 миллион евро жарима белгилаган, унинг 10 миллиони яқин орада тўланиши керак. Қайд этилишича, клуб футболчи билан шартнома имзолаганидан кейин унинг атрофидагиларга комиссия пулини тўлиқ тўламаган.

Қатар амири аргентиналик футболчини таркибда сақлаб қолиш ниятида. Яқин бир неча ҳафта ичида Мессининг отаси ва ПСЖ раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

"Интер Майами" Лионелни ўз сафига қўшиб олмоқчи, аммо ҳужумчининг ўзи МЛСга ўтишни истамаяпти, чунки у Европанинг топ-клубида ўйнаш ниятида, қолаверса, терма жамоа билан Америка кубогида ғолиб чиқиш учун юқори формасини сақлаб қолмоқчи.

Шунингдек, Чемпионлар лигасида урилган голлар сони бўйича айни пайтда Криштиану Роналду тўпурар саналади - португалиялик форвард ушбу турнирда 140 та гол урган. Месси 129 та тўп билан 2-ўринда ва ҳужумчи ушбу рекордни янгилашни истайди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика