Latest news

20:43Неймарнинг қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  1 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  4 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  9 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2

Месси фаолияти давомида 60 бор жаримадан гол урди. Бу ПСЖ таркибида биринчиси бўлди ва Роналду билан фарқ йириклашди News

Месси фаолияти давомида 60 бор жаримадан гол урди. Бу ПСЖ таркибида биринчиси бўлди ва Роналду билан фарқ йириклашди

ПСЖ — "Ницца" (2:1) ўйинидаги илк голни Лео Месси урди.

Аргентиналик футболчи тўпни осонгина жонли девордан ташлаб қўйди — "Лестер" собиқ посбони Каспер Шмейхель эса тўпни шунчаки кўзлари билан кузатиб қўйди.



Бу Мессининг фаолиятидаги жаримадан урган 60-голи бўлди — ПСЖ таркибида биринчиси. Лео сўнгги бор жарима тўпидан 2021 йилнинг майида гол урган ("Барселона" таркибида) — ўшанда "Валенсия"нинг омади келмаган. Шундан сўнг 29та уриниш (26таси ПСЖда) бўлган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсиз. Мессининг Лига 1даги жарима зарбаларининг учтаси штанга ("Лион", "Ренн" ва "Лилль")га теккан.


Ҳозирда зарбалар барчаси жойида — Месси "Ницца"га қарши голга қадар айёрлик билан Ямайкага қарши ўртоқлик ўйинида тўпни жонли девордан ўтказган. Кетма-кет иккита ўйинда жаримадан гол уриш — ноёб ҳодиса. Фақатгина Лео учун эмас. Унда кетма-кет учта ўйинда жаримадан гол уриш бўйича серия ҳам бўлган.



Биз Леонинг барча аниқ зарбаларини битта суратга жойладик: Бу ерда Мессининг қайси мусобақаларда ва қайси позициялардан урганини кўриш мумкин.



Терма жамоадаги жарима зарбалари бўйича батафсилроқ. Мусобақалар бўйича голлар қуйидагича:


• ЖЧ саралашида — 4


• Америка Кубогида — 3


• Жаҳон чемпионатида — 1


• Ўртоқлик ўйинларида — 1


Месси учун ёқимли бонус — Криштиану Роналду билан ўртадаги фарқ янада катталашди.



Йиллар ўтгани сўри бу натижаларнинг ўзгариши кишини ҳайрон қолдиради. Роналду 2011 йилда жаримадан 30та, Месси эса атиги 4та гол урган эди.



Португалиялик сўнгги бор 16 апрелда "Норвич" дарвозасига гол урган. Криштиану бунга қадар 651 кун азият чекканди — қуруқ серия Роналду "Торино" дарвозасига гол урган 2020 йилнинг 4 июлидан бери давом этиб келаётган эди.


Роналдунинг самарадорлигини ҳисобга олсак ("Юве"да 71та зарбада 1та гол, МЮда 10та зарбада 1та гол), Месси фарқни янада ошириши кутилмоқда.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика