Месси “Барселона” билан Испанияда 10 карра чемпион бўлган илк футболчи
28 apr 2019 07:48
News
Месси “Барселона” билан Испанияда 10 карра чемпион бўлган илк футболчи
Ла Лиганинг навбатдаги турида “Барселона” “Леванте”ни (1:0) таслим этиб, жорий мавсумда Испанияда тенгсиз эканлигини исботлади.
Squawka хабарига кўра, каталонияликларнинг ушбу чемпионлиги жамоа сардори ва етакчиси Лионел Мессининг ажойиб натижага эришишини таъминлади. Шу пайтгача Каталония клубида тўп тепган ҳеч бир футболчига кўк-анорранглилар биан 10 марта Испания чемпионлигини қўлга киритиш насиб этмаган.
Месси футболчилик фаолиятини айнан “Барселона”да (2003 йил) бошлаган. Кўк-анорранглилар сафида Лео 34 та совринни қўлга киритган (Испани кубоги -6, Испания Суперкубоги -8, Чемпионлар лигаси -4, УЕФА Суперкубоги -3, Клублар ўртасида ЖЧ-3).
Link :
Source : Squawka
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments