Latest news

19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (Матнли трансляция)  36 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  16 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  32 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган" News

Мертезакер: "Рангник туфайли фаолиятим ярим йўлда тўхтаб қолмаган"

Германия терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ ҳимоячиси “Манчестер Юнайтед”нинг янги мураббийи қўл остида ўйнаган даврини эслади.

37 ёшли Пер Мертезакернинг айтишича, у "Ганновер"да ўйнаб юрганида, Ральф Рангник унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатган ва натижада фаолиятида ҳал қилувчи роль ўйнаган.

"Бундеслигада дебют қилишимга имкон берган шахс Ральф эди. Мен қийинчиликка дуч келиб, 45 дақиқадан сўнг алмаштирилардим. У академияга келгач, менга профессионал бўлиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида қимматли тавсияларини берган. Шу сабаб ярим йўлда таслим бўлмадим. У ҳақиқатан ҳам менга ғамхўрлик қилди.

Ральф менинг фаолиятимда ҳал қилувчи роль ўйнади, у ҳамма учун қойилмақом намуна эди. У жамоадан кетганда, билимлар базасини менга қолдириб кетганди. Ўшандан бери у билан доимий алоқадамиз", – дея таъкидлади Мертезакер.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика