Latest news

21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  2 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  14 21:08Самарқанддаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимидан суратлар  2 21:06Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди  43 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ва Алиқулов "Хатайспор" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:57LIVE. Футзал бўйича Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими  7 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  7 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  36

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев News

«Мен «Динамо»дан ўзим кетганим йўқ, улар янги шартнома таклиф қилишмади» — Обид Жўрабоев

16 январь куни Тошкентда «Нефтчи» ҳамда «Бухоро» жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Мазкур ўйинда фарғоналиклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдан сўнг қишки трансферлар вақтида «Динамо»дан «Бухоро» жамоасига қўшилган Обид Жўрабоев фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз...

— Бугунги ўйинда жамоа билан қишки тайёргарлик олиб борилмоқда. Жамоага келганимдан кейин кўп йигитлар кўрикдан ўтди. «Нефтчи» жамоаси ҳам Суперлигага чиқди, улар яхши трансферларни амалга оширишмоқда. Бу бизнинг қишки йиғиндаги иккинчи ўртоқлик учрашувимиз ҳисобланади. Лекин ҳозирча ёмон эмас. Қишки йиғиндан мақсад ёшларни кўрикдан ўтказиш. Бугун яхши ўйин бўлди, «Нефтчи» жамоаси ҳам яхши таркибни шакллантирибди. Қишда барча жамоа бир хил ҳолатда бўлади. Мавсум давомида кўраверамиз барчасини.

— «Динамо»дан кетишингиз сабаби нимада?

— Тўғрисини айтсам, биз «Динамо»дан ўзимиз кетганимиз йўқ. Улар билан шартномамиз тугаган эди, лекин биз кутгандик жамоада қолишни. Бизнинг Суперлигада ўйнаш мақсадимиз бор эди. Лекин клуб раҳбарлари, директори, ҳомийларимизнинг тутган йўли бизни оғринтирди. Бизга нисбатан беҳурматлик қилишди. Таклиф бўлишини охиргача кутдик. Суперлигага чиқишимиз 3 та тур олдин маълум бўлганди. Ҳали мавсум тугамасданоқ мураббийнинг ўзига янги мураббий топишганини айтишди. Шу нарса ҳам анча таъсир қилди. Янги йилдан кейин ҳам кутдик, лекин телефон бўлмади. Бизга «вариантлар бўлса қидираверинглар», дейишди. Ҳозир «Динамо»да 2-3 нафар бола қолди. Биз 3 январда «Бухоро»га келиб қўшилдик. Биз «Динамо»дан кутмагандик, «ўйнаймиз, 8-10 нафар бола қолади», деб ўйлагандик.

— Кейинги йил «Бухоро»ни Суперлигада кўрамизми?

— Мақсадимиз жамоани Суперлигага олиб чиқиш. Яхши ниятлар билан келдик, насиб қилса олиб чиқамиз.

Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика