Latest news

16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  0 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  4 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0

Махарадзе қачон келганди? News

Махарадзе қачон келганди?

"Локомотив" атрофидаги воқеалар кўпчиликнинг дилини хира қилди.

Воқеанинг асосий қаҳрамони 5 йилга футболдан четлатилгани, жаримага тортилгани ҳақида ўқидингиз. Грузиялик ўйинчи тез орада 35 ёшга киришини инобатга олсак, яшил майдондаги фаолияти кўп эҳтимол билан тугади. Аммо унинг ҳикояси бошқача якунланиши мумкин эди... 

Карленовичнинг танлови

Махарадзе Ўзбекистонга илк бор 2009 йилнинг ёзида келганди. Унга чемпионатимиз эшикларини "Локомотив"нинг ўша даврдаги устози очади. "Темирйўлчилар"нинг Иссиқкўлдаги йиғинига "просмотр" учун бир қанча легионерлар қўшилишган. Тажрибали Абрамовнинг эътибори ҳаракатчан, бўйдор йигитчага тушади. Бу 22 ёшли Кахи эди. Мураббий уни олиб қолиб, бошқа хорижликларга чиқиш эшикларини кўрсатди.

Тақдирнинг ҳазили

Махарадзелар оиласини футболчилар сулоласи деса ҳам бўлади. Кахи отаси Малхаз сингари Тбилиси ва Батуми клублари шарафини ҳимоя қилган. Унинг Тошкентдаги дастлабки ўйини 2009 йилнинг август ойига тўғри келади. Ўша куни таркибида Аҳрол Рисқуллаев ва Шавкат Насибуллаев сингари ҳимоячилар ўйнаётган "Қизилқум" мағлуб қилинган. 

Энг қизиғи, футболчининг Суперлигадаги охирги ўйинида ҳам Рисқуллаев иштирок этди (фақат ҳакам сифатида).

Дарвозабон...

Мухлислар Кахининг универсаллик хусусиятини яхши билишади. Уни ҳужумчи ортида, таянч зонасида, ҳимоянинг турли нуқталарида томоша қилганмиз. Лекин кўпчилик Махарадзе голкиперга айланган ўйинни эслай олмаса керак.

Бу воқеа 2009 йилги мавсумнинг 18-турида содир бўлган. "Динамо" марҳум Сирожиддин Сайфиевнинг голлари эвазига ғалаба қозонган. Тошкентликларнинг россиялик посбони Александр Филимонов 75-дақиқада майдондан четлатилган эди. "Локомотив" захира имкониятларидан фойдаланиб бўлгани учун дарвозабон ўрнини Махарадзе эгаллайди. Қизиғи, ўша куни Филимонов 2та гол ўтказган, Кахи эса нолга турганди.

"Пахтакор" орқали Германияга

2010 йилда "Локо" биринчи лигага тушиб кетса ҳам, Махарадзе Самвел Бабаяннинг назарига тушиб бўлган эди. У кейинги мавсумни "шерлар" таркибида бошлади ва 1-марта Ўзбекистон кубогини ютди. 2012 йилда чемпионлик ҳам келди. Кахи йилдан йилга ўзини яхши томондан кўрсатиб, "Пахтакор" сардорига айланди. Шундан кейин Грузия термасидан чақирув олган қаҳрамонимиз миллий жамоа либосидаги ягона расмий учравини Германияга қарши ўтказган эди (Мюллерга нисбатан қўполлиги учун огоҳлантирилгани ҳалиям ёдимда)...

Хато

Кахининг Ўзбекистондаги карьерасига унча-мунча футболчи ҳавас қилади. Нақ 13 йиллик фаолият давомида қўлга киритилган 6 чемпионлик, 3 та кубок. Чемпионлар лигасидаги 41 баҳс. Ўзбекитон чемпионатида ўтказилган 328 ўйин, 42 гол. Шубҳасиз, Ўзбекистонган келган энг яхши легионерлардан бири.

У клубларимиз учун ҳамма ишни қилди: югурди, йиқитди, гол урди, дарвозада турди, йиғлади, жароҳатланди... Аммо охиргиси ортиқча бўлди. Агар Кахининг эртаги яхшилик билан тугаса, афсоналар қаторига қўшиларди. У ҳам Абрамов ёки Саркисяндек ҳурмат қилинар, умрининг охиригача мухлислари қуршовида яшар эди. Афсус, биргина хато бутун бошли 13 йилни "еб қўйди". 

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика