Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  12 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  1 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  29 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Мавсум бошланмагани доим баҳона бўлиб қолаверадими? News

Мавсум бошланмагани доим баҳона бўлиб қолаверадими?

Тан оламан, Европа футболи бўйича мутахассис эмасман. У ёқдаги ўйинларни кўп ҳам кўравермайман.
Аммо 2005 йил ЦСКА (Москва) ҳамда 2008 йил “Зенит” (Санкт-Петербург) клубларининг УЕФА Кубоги мусобақасида ғолиб чиққани ҳамон ёдимда. Ўшанда Россия футболи ҳали куз-баҳор тизимига ўтмаган, чемпионат худди биздаги каби баҳор-куз тизимида олиб бориларди. Мавсум бошланмаганига қарамай, ўшанда рус клублари қишки ўйинларда ҳам рақибларини бирин-кетин мағлуб этишганди.

Биз эса ҳар доим шу аҳвол: қишки ўйинларда ҳеч ўзимизни кўрсата олмаймиз. Баҳона эса тайёр: мавсум ҳали бошлангани йўқ, ўйинчилар яхши спорт формасида эмас, ҳаво совуқ келди ва ҳоказо... Умуман олганда, буларнинг бари баҳонадек кўриняпти. Кеча бўлиб ўтган “Ал Жайиш” – “Насаф” баҳсини олайлик, учрашувни тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўлмадим, аммо кейинроқ ўйиндаги голларни кўриб ҳайратдан ёқа ушладим. “Ал Жайиш”дан европача ҳужумлар ва европача голлар. Уларнинг кореялик легионери ўйин тақдирини гўёки бир ўзи ҳал қилиб қўйгандек. Ана, легионер дегани қанақа бўлиши керак!

Бугун бўлиб ўтган “Локомотив” – “Қувайт СК” баҳсида ҳам шу аҳвол. Рақиб таркибида ҳаракат қилган Жавод Некунам, Рикардо Коутиньо ва учта гол урган Иссам Жемаъа – ахир буларнинг ҳаммаси легионер-ку! Эътибор беринг, бизникилар Осиёда ким билан ўйнамасин, рақиб жамоалар сафидаги легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишяпти. Бизга келаётган легионерлар эса гўёки маҳаллий футболчилар билан бир савияда. Бугун “Локо” таркибида тўп сурган Шевченко билан Кожокарь ўзининг ҳеч бир жиҳати билан ажралиб тургани йўқ.

Осиё клублари чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш учун Осиёнинг кўзга кўринган футболчиларини қўлга киритишади. Бизникилар эса нуқул Молдова, Украина, Сербия томонларга ошиқади. Тушунамиз, биз санаб ўтган давлатларда кучли футболчилар кўп, лекин бизга келаётганлари у ёққа “ўтмай” қолганидан мажбуран келишяпти. Аниқроғи, бизникилар нуқул шунақа легионерларга ёпишиб олишган.

Мағлубият билан мағлубиятнинг фарқи бор. Алам қилгани, Қувайт клуби бугун “Локо”ни қийинчиликсиз ютиб кетди. Жамоа худди ўртоқлик учрашувида тўп сургандек эркин, бемалол ҳаракат қилди. Гўёки “Локо” яна битта гол урса, уларга бунга жавобан яна гол урадигандек. Бразилияликлар айтишади-ку: “Рақиб бизга қўлдан келганча гол урсин, биз эса хоҳлаганча урамиз”.

Тўғри, бизда футбол мавсуми ҳали бошлангани йўқ, лекин бу каби баҳоналар эскирди. Яхшиси, футболчиларимизнинг салоҳияти бундан ортиқ эмас, мураббийнинг ақли бошқасига етмаяпти деган маъқул. Ўйинчиларни кескин айблаш фикридан йироқмиз, аслида ҳамма айб мураббийларда. Қўлга лицензияни олди, мураббий бўлди дегани эмас. Мураббийлик – машаққатли касб, буни ҳаммаям эплайвермайди. Мураббийнинг асл кучи мана шундай муҳим беллашувларда билинади.

“Локо” ва “Насаф”нинг бир зарбдаёқ ОЧЛдан чиқиб кетиши ўзбек футболининг бугунги савиясини кўрсатиб берди. Ҳар томонлама орқага кетаётганимизни тан олмасликдан бошқа илож йўқ. Ҳам мураббийлар, ҳам ўйинчиларнинг савияси борасида. Араблар мана бир неча йилдирки четдан кучли мураббийларни олиб келиб, футболнинг аниқ пойдеворини қўйиб олишди. Энди улар юқори марралар сари интилаверади. Бизда бўлса ҳали пойдевор ҳам қўйилгани йўқ. Чунки қайси клубга янги мураббий келмасин, пойдеворни бошқатдан ўз билганча қўйишга ҳаракат қиляпти.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика