Latest news

20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  48 20:00"Ал Иттиход" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  0 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)  17 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим" News

“Машъал”нинг нигериялик легионери: "Агар пулни ўйлаганимда Ўзбекистонга келмасдим"

Муборакнинг “Машъал” жамоаси янги мавсум олдидан икки нафар африка қитъаси вакиллари билан шартнома имзолади.

Камерунлик Элла Кен Арманд ва нигериялик Ифеани Ифеани. Нигерия фуқароси бўлган Ифеани биринчи турда “Суғдиёна”га қарши кечган баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва чакки таассурот қолдирмади. Яқинда ушбу футболчи билан боғланиб клуб ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Машъал” ажойиб клуб. Менга бу жамоа қизиқарли туюлди. Шунинг учун ҳозирда ижобий фикр билдиришим мумкин. Жамоа раҳбарлари, мураббийлари ва футболчилар ўртасидаги алоқа самимий эканлигини кўрдим. Аҳиллик ва ишонч борй жойда ўсиш кузатилади. Ушбу жамоанинг таклифини қабул қилишимнинг асосий сабаби клуб директори мени жамоасида кўришни истади. Агентларим Ўзбекистондан қизиқиш борлигини айтишди. Молиявий томонини ўйлаганим йўқ. Агарда пулни ўйлаганимда бу ерга келмасдим.



Ўзбекистонга келгунимга қадар чемпионат даражаси ва савияси паст деб ўйлардим. Лекин, кўриб вазият ва ҳолат буткул бошқача эканлигига гувоҳ бўлдим. Очиғи, жамоаларнинг ўзаро кураш олиб бориши, стадионларга кўплаб мухлисларни ташриф буюриши ҳайрон қолдирди.

Хориждаги аксарият учрашувлар бўш стадионларда ўтади. Чемпионатнинг очилиш ўйинида мураббий менга ишонч билдирди. Ҳаяжон ва босимни енгиб майдонга тушдим. Дебют ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. “Бунёдкор” билан баҳсга тайёргарлик кўриш жараёнида жароҳат олдим, шу сабабли қолган ўйинларда иштирок этмадим. Ҳозир яхшиман”, - дейди Ифеани.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика