Latest news

15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0

"Машъал" ёшлари сўнгги дақиқада икки очко йўқотди News

"Машъал" ёшлари сўнгги дақиқада икки очко йўқотди

Бугун Олий лиганинг 8-тури олдидан Самарқандда "Динамо" ва "Машъал" ёшлари куч синашди.
Учрашувнинг дастлабки бўлими майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. Кетма-кет ҳужумлари самарасиз якунлангани майдон эгаларини кайфиятини тушуриб юборди. 20 дақиқада Ислом Ҳамидов дарвозага яқин масофадан тўпни аниқ йўналтира олмади.  30 дақиқада Қаҳрамон Баҳодировнинг зарбасини ноаниқ кетди. 38 дақиқада Элдор Шомуродовнинг зарбаси дарвоза тўсинини ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ ташаббус "Машъал" ёшларида бўлди. 46 дақиқада Достоновнинг кучли зарбасини дарвозабон бартараф этди. 50 дақиқага келиб Достонов ўз мақсадига етди. Холмурод Холмуродовнинг узоқдан йўналтирган тўпи Шоҳруҳга келиб тушди ва Достонов боши билан дарвозани узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.  Акмалий Раҳимзода 58 дақиқада икки ҳимоячидан ўтиб дарвозага аниқ зарба бера олди. Зарбани дарвозабон қийинчилик билан қайтаришга эришди.  Учрашувга бош ҳакам 4 дақиқа қўшиб берди. Тўртинчи дақиқа ўтиб бораётган вақтда Алиқулов жарима майдончаси ичида Ислом Ҳамидовни қўполлик билан тўхтатиб қолди деб топди ва дарвозага 11 метрли жарима зарбасини белгиланди. Пеналтини Жонибек Кўчимов аниқ амалга оширди.

Шундай қилиб "Машъал" сафарда қимматли икки очкони бой берди ва иккинчи поғонада қолди.


"Динамо" - "Машъал" 1:1

Голлар:
Жонибек Кўчимов 90+4 (пен)  -  Шохрух Достонов 50

"Динамо": И.Михайлов (Р.Тоштурдиев 46) , М.Локаев, Б.Исроилов, Ф.Абдусалимов (Ж.Азимов 46), М.Ражабов, С.Боймаматов, Г.Адамян (А.Сафаров 46), И.Шарипов, И.Ҳамидов, И.Холмирзаев (Ж.Кўчимов 60), С.Ибрагимов (Б.Жониев 60).

"Машъал": Ж.Илёсов, Ю.Очилдиев ( М.Алиқулов 55), О.Шукуров, Х.Холмуродов, С.Раҳматуллаев, О.Нарзуллаев (А.Раҳимзода 60), Э.Шомуродов (Б.Муртозаев  46) , И.Тошпўлатов (И.Аҳмаджонов 70), С.Қуттибоев (Э.Эргашев 46), Қ.Баҳодиров, Ш.Достонов (У.Бобоназаров 80).

Огоҳлантиришлар: Сирожиддин Раҳматуллаев (75), Муҳаммадали Алиқулов (85), Қаҳрамон Баҳодиров (87), Отабек Шукуров (90+4) (ҳаммаси "Машъал")
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика