Latest news

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   2 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  2 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба News

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба

Tags :  Машъал
Бугун Ўзбекистон биринчилигидаги иккинчи босқичнинг 14-тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Машъал-2" ўз майдонида "Косонсой"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Учрашувда тўла ташаббус майдон эгалари томонида бўлди. 23 дақиқада Темур Машарипов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади. 40 дақиқада Алибек Раҳматуллаeвга нисбатан жарима майдончаси ичида ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам 11 метрлик нуқтани белгилади. Бундан Мақсуд Маҳмудов унумли фойдаланди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳам ҳужумкор бошлади. 50 дақиқада "Косонсой" ҳужумчиси гол киритган эди бироқ бу вазиятда тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда қабул қилиб олгани боис бекор қилинди. Орадан уч дақиқа ўтиб Боeвнинг ажойиб пасидан сўнг Абдиeв боши билан дарвозани иккинчи бор аниқ нишонга олди. 56 дақиқада меҳмонлар футболчиси Нодирхон Адамхонов рақиб шанига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилди. Худди шундай жамоадоши Амирхон Ибрагимов ҳам 85 дақиқада рақибга қасддан зарба бергани учун тўғридан тўғри қизил карточкога муносиб кўрилди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва биринчилик жамоамиз навбатдаги ишончли ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал-2" очколари 32 тага етди ва турнир жадвалида тўққинчи поғонага кўтарилди.
Энди биринчилик жамоамиз навбатдаги турни Тошкентда, 2 ноябрь куни "Оқтепа"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, Иккинчи босқич, 14-тур
Муборак. 27.10.2015
“Машъал-2” – “Косонсой” 2:0
Голлар:
1-0 Мақсуд Маҳмудов (40 пен), 2-0 Аслиддин Абдиев (53).
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаeв, Сардор Нишонбоeв, Никита Афиногенов (барчаси Тошкент), Артём Калинин (Қарши)
Назоратчи: М.А. Шарипов (Бухоро)
Огоҳлантириш: Дурбек Камолов (85).
Четлаштиришлар: Нодирхон Адамхонов (56), Амирхон Ибрагимов (85) (иккиси ҳам "Косонсой")
"Машъал-2": 77.Раҳимжон Давронов, 3.Константин Боев (7.Дурбек Камолов 60), 4.Аҳрор Иноятов (5.Шамсиддин Сагдуллаев 75), 6.Мақсуд Маҳмудов, 8.Жаъфар Исмоилов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Турсунмурод Ҳамдамов, 17.Тимур Машарипов (10.Санжар Аҳмедов 46), 20.Шокир Йўлдошев (9.Аслиддин Абдиев 46), 24.Алибек Раҳматуллаев (18.Ойбек Жўраев 90), 26.Маъруф Тошев.
Захира: 25.Шерзод Абдураимов, 19.Уйғун Бобоназаров.

"Косонсой": Ислом Жўраев, Нодир Адамхонов, Миржамол Жамалов, Исломжон Исмоилов, Азизбек Мамазоитов, Фозил Деҳқонов, Азизжон Қурбонов, Аббос Ғуломов, Иброҳим Эргашев, Бобур Мамажонов, Амирхон Иброҳимов.
Захира: Дилмурод Шодиев, Зоҳир Исмоилов, Зухриддин Абдумўминов, Абдураззоқ Жўраев, Муслимбек Сайтбоев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика