"Марсель" футболчиси атайин Неймарнинг жаҳлини чиқарганини тан олди
25 oct 2017 21:14
News
"Марсель" футболчиси атайин Неймарнинг жаҳлини чиқарганини тан олди
"Марсель" ярим ҳимоячиси Андре-Франк Ангиссанинг сўзларига кўра, ПСЖга қарши Франция чемпионатининг 10-тур баҳсида (2:2) унинг вазифаси Неймарнинг жаҳлини чиқариш бўлган.
87-дақиқада "Марсель" хавбеки Лукас Окампос Неймарга нисбатан қоида бузди, шундан сўнг бразилиялик аргентиналикни туртиб юборди. Икки футболчи ҳам сариқ карточка билан жазоланди, аммо бу огоҳлантириш парижликлар форварди учун иккинчиси эди.
"Вазифам Неймарнинг жаҳлини чиқариш эди. Мураббий менга у катта иқтидор соҳиби эканлигини, аммо унга ҳалақит бериш мумкинлигини айтди. Флорьян Товен билан тактика ўйлаб қўйгандик.
Мақсадимиз кимнидир жароҳатлаш эмас, балки рақибни хато қилдириш эди. Биз ақллироқ эдик" - дейди Ангиссу.
Link :
Source : L'Equipe
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments