Latest news

07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  0 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  14 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  10 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  10 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4 22:12Аргентина ЖЧ-2026 учун либосини тақдим қилди  1

Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак News

Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак

Йил аввалида "Янги Фарғона" газетасида "Нефтчи"ни Ўзбекистоннинг "Манчестер Юнайтед"ига қиёслашганди. Ўхшатиш ҳозирги МЮга нисбатан бўлса, фикрга қўшиламан.

Жорий йил "Нефтчи"да Аловуддиннинг шамчироғи пайдо бўлдики, Роналду ва Мессидан ташқари истаган футболчисига рад этиб бўлмайдиган таклифлар билан чиқишди. Виталий Левченкодан эса тайёр маҳсулотлардан жамоа тузиш қолганди. Деярли ҳар бир интервьюсида хатолар устида ишлашни ва бу маълум вақт талаб қилиниши айтишдан чарчамайдиган мураббий лавозимига тайинланган муддатни инобатга олсак, ҳозирга қадар стадион қоровулигача яхши тасаввурга эга бўлиши керак эди. 

Қишда йиғилган таркибда ҳам номлар шу даражада эдики, қулоққа чалинишининг ўзиёқ, молиявий жиҳатдан имконияти чекланган жамоалар юрагига ғулғула солиши табиий эди. Қишда йиғилган таркиб, мен тенги авлод телевизор остида ёнбошлаб томоша қилган "Қор болалари" сингари енгилмас жамоа сифатида кўрилганди. "Енгилмас" мураббий Левченко қўл остида ушбу жамоа дастлабки беш назорат ўйинининг тўрттасида дуранг ўйнади. 

Эҳтимол, биринчи давранинг сўнгги турларида натижалар билан фикримга қарши чиқишингиз мумкин. Бироқ чемпионлик учун курагаётган жамоа турнир жадвалидаги дастлабки олти жамоа ичидан фақатгина "Динамо"ни мағлуб эта олди. Мана шу фактнинг ўзи ҳам мураббийнинг қудратини белгилаб бера олади. 

Агар бу ҳам етарли бўлмаса, Ўзбекистон кубогида "Машъал" билан ўйинни ҳеч қандай изоҳсиз келтиришнинг ўзи кифоя.

Биринчи даврага нисатан таркиб жиҳатдан кучсизланган "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг Левченко матбуот анжуманида қайси муаммолар устида ишлаш кераклигини яхши билиши, аввало, ҳимоядаги хатоларни тўғрилаши кераклигини таъкидлади.

Энг аввало ҳимоя чизиғидан қайғураётган мураббий ёзги трансферлар ойнасида бирорта ҳимоячи олиш борасида бош қотирмасдан фақатгина олдинги чизиққа урғу беришда давом этди. Ваҳоланки, фарғоналиклар 16 ўйинда 15 та, яъни ўртача ҳар бир ўйинда бир мартадан бошларини чангаллашига тўғри келмоқда.

Қизиқ томони, "Нефтчи" ўтказиб юборган голлар кўпгина ҳолатларда бир-бирини такрорламоқда. "Бунёдкор"га қарши ўйиндаги иккинчи голни олайлик: ўнг қанотдан жарима майдони марказига пас ва бир уринишда зарба "Пахтакор" билан ўйинда ўтказиб юборилган голни ёдга солади. Ёки ундан аввалги учта гол ўтказиб юборилган учрашувларни ёдга олайлик – "Қизилқум", "Машъал", ОКМКга қарши баҳсларнинг барчасида бурчак зарбаси натижасида гол қабул қилиб олинди.

Орқа чизиқда муаммолар бўла туриб, мураббий шамчироқдан ҳужумчи устига ҳужумчи сўради. Трансферлар борасида ҳам маълум шубҳаларим бор. Одиловни инобатга олмаганда, бир вақтлар ўзининг энг ёрқин дамларини ўтказган, аммо ҳозирда яхши формада бўлмаган Нимели ва Кожонинг жалб этилиши тушунарсиз таваккал эди. 

Нимели 2024/25 йилги мавсум 18 ўйинда 880 дақиқа ҳаракат қилиб, атиги 1 та гол урди. Кожо эса 18 учрашувда 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Эҳтимол, улар яна ўтмишини такрорлашар, бироқ бу ҳодиса доим содир бўлавермайди. 

Суперлигада ҳали ҳеч нарса бой бермаган "Нефтчи" қандай ҳолатда бўлмасин, яна қанча очко йўқотмасин, мавсум якунида камида кучли учликдан жой олишига ишончим бор. Шу билан бирга, мураббийнинг фаолиятини давом эттиришига ҳам. Бироқ хатоларни яхши билишнинг ўзи камлик қилади, уни тўғрилаш ва ўз йўлига тушириш муҳим аҳамиятга эга. 

Мукаммал жиҳозланган автомобил пойгада ютқазаётган пайт унинг эҳтиёт қисмларини ҳадеб ўзгартиравериш эмас, балки ҳайдовчини алмаштириш ҳақида ўйлаб кўриш керак, менимча.

Ҳар ҳолда, "Нефтчи" мухлислари бундан кўпроқ ва ёрқин ғалабаларга муносиб.


Оқил Абдубарноев

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика