Latest news

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  14 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади News

"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

"Каттақўрғон" футбол клуби 2026 йилги мавсумдан эътиборан Про лигада тўп тепади. 

Икки йил аввал клуб ҳудудий Иккинчи лигада муваффақиятли иштирок этган бўлса, ўтган мавсум Биринчи лигада ярим финалига қадар етиб келди. Шунингдек, мусобақа давомида ўзидан илиқ таассурот қолдирди. 

Декабрь ойидан бошлаб "Каттақўрғон" Про лига бўйича талабларни бажаришга киришди. Бу йўлда Лига томонидан бир қатор талаблар белгилаб берилган бўлиб, ўтган давр мобайнида клуб уларни босқичма-босқич бажарди ва 23 январь куни ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштирди. 

Каттақўрғон шаҳридаги стадионни парваришлаш ишлари давом этаётган бўлиб, 2026 йилдан эътиборан мазкур майдонда "Каттақўрғон" U-19 жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади. Пайшанба шаҳарчасида жойлашган стадион эса Пролига учун тайёрланади. Айни кунларда майдонни тўлиқ янгилаш ишлари давом этмоқда. Дренаж ва суғориш тизимларини замонавий ҳолатга келтириш, шунингдек, гибрид майса ётқизиш ва уни синовдан ўтказиш май ойига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун клуб таъсисчиси 4,5 миллиард инвестисия киритиш учун тегишли компания билан шартнома имзолади. 

Пайшанба шаҳарчасида жойлашган стадион трибунаси, унинг остида жойлашган техник ҳудуд тўлиқ таъмирга муҳтож бўлиб, "Каттақўрғон" клуби уни талаб этилган минимал кўринишга келтириш учун 5,7 миллиард сўм сарфлаши кўзда тутилган. Майса, трибуна ва техник ҳудуд тўлиқ реконструкция қилингунига қадар, клуб рақибларини Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида қабул қилади. 

Қайд этиш керак, аввалроқ Каттақўрғонда Ассоциация қошидаги футбол академиясини ташкил этиш бўйича Президент қарори эълон қилинганди. Шундан келиб чиқилса, клуб асосий ва U-19 жамоа, инфратузилма, болалар футболи каби масалаларни Лига талаб қилган кўринишга келтириш ҳамда ОФК лисензиялаш талабларига босқичма-босқич мослашиш имкониятига эга. 


2025 йилги мавсумни Про лигада ўтказган "Жайхун" футбол клуби мусобақадаги иштирокини давом эттиради. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши "Жайхун" клубининг келгуси тақдири масаласини муҳокамага қўйиб, бу борада аниқ режа ишлаб чиқиш бўйича Қорақалпоғистон футбол ассоциациясига топшириқ берганди. Ассоциация якунда Қарақалпақ Мәмлекетлик Университети билан музокара ўтказди ва "Жайхун" футбол клуби фаолиятини университет негизида давом эттириш масаласида келишувга эришди. 

Ўтган вақт ичида "Жайхун" футбол клубини Қорақалпоқ давлат университетининг спорт клубига ўтказиш ишлари амалга оширилди. Эндиликда у "ҚМУ Жайхун" номи остида Про лигадаги иштирокини давом эттиради. Шунингдек, "ҚМУ Жайхун" U-19 жамоаси U-19 чемпионатида иштирок этади. 

Ассоциация ва Лига босқичма-босқич Қорақалпоғистон футболини ривожлантириш стратегиясини амалга татбиқ этиб келмоқда. ЎФА қошидаги Қорақалпоғистон футбол мактаби эндиликда "Арал" клуби ҳамкорликда иш олиб боради. Мактаб тарбияланувчилари "Арал" футболчиси сифатида Лига рўйхатидан ўтказилади. Ассоциация қошидаги футбол академияси эса Қорақалпоғистон ФА сифатида Биринчи лигада тўп тепади. 

"ҚМУ Жайхун" эса университет билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бу ўз навбатида қорақалпоғистонлик ёш футболчиларнинг футбол сир-асрорларини ўрганишлари ва профессионал футболга қадар бўлган машаққатли йўлни узилишларсиз босиб ўтишига хизмат қилади.

Rating: +3   

Comments

   
27 jan 21:42:42
PFK HAQIQAT
Pro ligaga qoʻshilishi mumkin boʻlgan klublar.
----- Metalurk
----- Yaypan
----- Gʻazalkent
Klublar soni koʻpaysa zoʻr boʻlar edi, yanada koʻproq.
   
27 jan 21:26:46
PFK HAQIQAT
Metalurk qoʻshilsa (nasib), Yaypan klubi nima boʻldi ?, yana 1/3 ta klublar boʻlsa zoʻr boʻlar edi.
   
27 jan 21:23:25
PFK HAQIQAT
Reply to comment by Saidjamol
Металлург киритилмайди ми ёки у 1- лигадан бошлармикан
Hujjat ishlari boʻlyabdi manimcha.
   
27 jan 18:39:45
Мамуржон Розибоев
Xatya 10-12 kamanda bo'sa yaxshi boladi..
   
27 jan 15:44:04
Saidjamol
Металлург киритилмайди ми ёки у 1- лигадан бошлармикан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика