Latest news

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, бироқ йўқотишлар биз учун қимматга тушди" News

Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, бироқ йўқотишлар биз учун қимматга тушди"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бартоломе Маркес Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

"Авваламбор, "Навбаҳор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда назоратни тўлиқ ўз қўлимизга олдик ҳамда кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. Бироқ сезиларли хатоларга йўл қўйдик ва бу натижага таъсир ўтказди. 

Шогирдларимнинг кўрсатган ўйинидан мамнунман, айниқса, биринчи бўлимда улар ажойиб ҳаракат қилишди. Аммо беллашувнинг дастлабки дақиқаларида Хазем Шехатанинг жароҳат олиши ҳамда иккинчи бўлим ўрталарида Ҳолид Юссуф Шуррабнинг майдондан четлатилиши жамоага таъсир ўтказди. 

Рақиб жамоа ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўрганига қарамай, йигитлар иккинчи бўлимнинг 15-дақиқаларига қадар ўйинни назорат қилишди, шундан сўнг устунлик аста-секин рақиб жамоа фойдасига ўта бошлади, четлатиш эса бизга янада қийинчилик олиб келди", деди испаниялик мутахассис.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика