Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди News

Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди

Марказий Осиё мамлакатлари мусобақалари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистон чемпионатида 13-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Қайрат» – «Қизилжар» – 1:0

«Женис» – «Атирау» – 2:0

«Тобил» – «Жетису» – 2:1

«Елимай» – «Туран» – 2:1

«Оқжетпес» – «Ордабаси» – 0:1

«Қайсар» – «Улитау» – 1:1

«Ақтобе» – «Астана» – 0:1

Турнир жадвалида «Астана» етакчилик қилмоқда, «Қайрат» энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев 8 та гол урган ҳолда пешқадам бўлиб турибди.

14-тур ўйинлари 28–29 июнь кунлари ўтказилади:

«Улитау» – «Жетису»

«Атирау» – «Оқжетпес»

«Туран» – «Ақтобе»

«Тобил» – «Женис»

«Қайсар» – «Елимай»

«Ордабаси» – «Қайрат»

«Астана» – «Қизилжар».

Шунингдек, бугун Қозоғистон кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади, ушбу босқичда «Қизилжар» «Ордабаси»ни қабул қилса, «Женис» «Тобил» меҳмони бўлади.

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистонда 13-тур ўйинлари давом этмоқда. 20 июнь куни старт олган тур ўйинлари 28 июнь куни ниҳоясига етади. «Истиқлол» мазкур турда «Регар ТадАЗ» майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Турнир жадвалида «КМВА» ва «Вахш» 27 очкодан тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. «Истиқлол» битта кам ўйин ўтказган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзоҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшМУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикасида 13-тур ўйинлари якунланди. «Мурас Юнайтед» турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, «Алай» энг яқин таъқибчи бўлиб турибди. 

Тўпурарлар жадвалида биратўла уч нафар футболчи 7 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

ТУРКМАНИСТОН

Ўтган ҳафта Туркманистон чемпионати 9-тури доирасидаги қолдирилган ўйини бўлиб ўтди. Унда «Аркадағ» кутилганидек «Ахал» майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди (3:0). 13 турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этган «Аркадағ» энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетган.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика