Latest news

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  3 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

Марказ Канада билан бўлган музокарани тасдиқлади News

Марказ Канада билан бўлган музокарани тасдиқлади

Бугун ФИФА расмий сайтида Канада терма жамоасининг Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Лекин ҳозирча бу ўйиннинг ўтказилиши юзасидан расмий шартнома имзоланмаган. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида ЎФФ Терма жамоалар маркази бош директори Асқар Толибжонов билан боғландик.

"Ҳақиқатдан ҳам Канада футбол федерацияси бизга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу борада улар бизга 7 июнь куни Австрияда учрашув ташкил этишни тавсия қилишди. Лекин бу биздаги ягона таклиф эмас. Шунингдек, биз яна 15та давлат футбол федерациялари билан музокара ўтказяпмиз. Улар орасида Исроил ва Хорватия терма жамоаларини кўрсатиш мумкин. Канада таклифи расман кучга кирадими-йўқми, буни қолган терма жамоалар билан бўладиган музокараларимиз ҳал қилади", - деди Асқар Имомжонович.

- Таиландда бўлиб ўтадиган "Қирол Кубоги" мусобақасида терма жамоамиз иштирок этадими?
- Йўқ. Боиси, 7 июнь санаси учун бизда бошқа савияли терма жамоалар билан музокаралар кетяпти. Ҳозир нафақат июнь ойи учун, балки 2016/17 йил тақвими асосида ҳам терма жамоалар билан музокаралар олиб бораяпмиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика